5 камерали экан: Nokia’нинг энг қиммат смартфони

  •   Saroy
  •  1871
  •  07.09.2018 11:09

5 камерали экан: Nokia’нинг энг қиммат смартфони

Nokia монструозли камера, яъни бир йўла 5 та объектли смартфонини чиқараётгани ҳақда интернет тармоқларида  анчадан буён хабарлар юрибди. Энди эса унинг илк суратлари ошкор этилди. Шу вақтгача биз учун сирли бўлиб келаётган қурилма, чамаси, узоқ кутилаётган Nokia 9 бўлса керак.

Дизайни  ҳақида суратига қараб бирор нарса дейиш қийин, чунки фақат бешта камерадан иборат бўлган катта модуль кўриниб турибди. Яна чақноғи ва қандайдир сенсорларни ҳам пайқаш мумкин. Орқа панели шишадан қилинган бўлса керак.

ЎҚИНГ:Nokia яна бир афсонавий брендни «тирилтирмоқчи»

Смартфон корпусида наклейка бор, Унда модель рақами  — TA-1094 кўрсатилган. Nokia 9 ҳақида қолган маълумотлар сир тутилмоқда, ҳатто қурилманинг расман қачон тақдим этилиши ҳам ҳозирча маълум эмас. Аммо шуни ишонч билан айтиш мумкинки, мазкур модель компаниянинг энг қиммат смартфони бўлади.

Шу вақтгача  Nokia’нинг энг қиммат смартфони фақат 7 Plus ҳисобланар эди. Чунки Nokia 8 аллақачон эскирган эди,  Nokia 8 Sirocco эса расман сотилмаяпти.

ЎҚИНГ:Иловалар бозори: бу ерда ҳам ҳақиқий жанг кетмоқда

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!