5 майгача Xiaomi энг қиммат смартфонидан нақ 60 тасини теппа-текинга тарқатяпти!

  •   DiMaX
  •  2319
  •  01.05.2021 14:48

5 майгача Xiaomi энг қиммат смартфонидан нақ 60 тасини теппа-текинга тарқатяпти!

Катта авлод вакиллари яхши биладиган 1 май санаси Хитойда ҳозир ҳам Меҳнат байрами сифатида нишонланади. Xiaomi эса ушбу санага бағишлаб ўзининг энг қиммат смартфони – Mi Mix Fold моделидан олтмиштасини теппа-текинга тарқатиш акциясини эълон қилди.

ЎҚИНГ: Xiaomi тўрт хил смартфонида прошивка янгиланишини тўхтатяпти

Жорий йилнинг 1 майдан то 5 май кунига қадар Xiaomi расмий сайтида ютуқли ўйин жорий этган. Унинг доирасида ҳар соатда биттадан омадли мухлис Xiaomi Mi Mix Fold букламафонини ютиб олади. Афсуски, акцияда фақат Хитойдаги ихлосмандлар иштирок этишлари ва ютуқ олишлари мумкин.

Шу тариқа, кунига 12 тадан – беш кунда жами 60 дона смартфон мутлақо бепул тарзда тарқатилади. Mi Mix Fold нархи 1540 долларга тенг эканини ҳисобга олсак, компания ушбу акция доирасида тахминан 100 000 долларлик саховат кўрсатмоқда.

Ушбу смартфоннинг техник хусусиятлари ҳамда видеолари билан мана бу хабаримизда танишиб чиқиш мумкин.

ЎҚИНГ: ZTE бу флагмани билан Xiaomi Mi 11 Ultra’нинг «бурнини ерга ишқаламоқчи»!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!