5 миллион долларлик Xiaomi смартфонлари божхонада ушланди – улар «Inoi ниқобида» экан!

  •   DiMaX
  •  1769
  •  11.02.2019 17:32

5 миллион долларлик Xiaomi смартфонлари божхонада ушланди – улар «Inoi ниқобида» экан!

Москва ҳамда Санкт-Петербург божхона идоралари Inoi бренди маҳсулотлари сифатида мамлакатга олиб киришга уринилган икки партия Xiaomi смартфонларини тўхтатиб қолишди. Ушлаб қолинган товарларнинг жами қиймати 340 миллион рублни ташкил этади, бу эса тахминан 5 178 880 АҚШ долларига тўғри келади.

ЎҚИНГ: Ўзбекистонга ноқонуний олиб кирилаётган 3,8 млрд сўмлик телевизорлар ушланди: 9 минг долларлик «таклиф» ҳам ўтмади

Ушбу юкларнинг қабул қилувчиси сифатида «РБК Девелопмент» компанияси қайд этилган. Божхоначилар берган маълумотга кўра, бу ташкилот 2018 йилдан буён бир неча бор хорижий электрон қурилмаларни Россия брендлари ниқоби остида олиб кириши ҳоллари учраган. Мақсад – хорижий маҳсулотларга солинадиган бождан тежаш.

«РБК Девелопмент» компанияси Xiaomi смартфонларини бошқа ном билан ўтказиб, 60 миллион рублни тежамоқчи бўлган. Inoi маҳсулотлари учун божхона тўлови йўқ, чунки у Хитойда терилса-да, расман Россия бренди ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, айрим Xiaomi смартфонларини 819 000 сўмдан бошланувчи нархларда Terashop.uz интернет-дўконимиздан харид қилиш имкони бор. «Ёнғоқчақар» Redmi Note 7 моделини эса ҳозирча фақат AliExpress’дан буюртма орқали сотиб олиш мумкин.

ЎҚИНГ: Қарши олинг: Terashop.uz’да «Баҳорий кайфият» акцияси!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.