50 минг мегабайтгача ҳажмли «Super Oy» интернет-тўпламларини қарши олинг!

  •   DiMaX
  •  3011
  •  11.11.2020 14:10

50 минг мегабайтгача ҳажмли «Super Oy» интернет-тўпламларини қарши олинг!

Куни кеча юртимиздаги уяли алоқа операторларидан бири чексиз интернетгача таклиф этувчи тўртта янги тариф режаси чиқарган эди. Энди эса Beeline Uzbekistan бренди янги интернет-тўпламлар туркумини эълон қилди.

ЎҚИНГ: Оператордан ҳар куни бонусларга эга бўлинг!

Ушбу интернет-тўпламлар «Super Oy» деб номланган бўлиб, уларга уланиш шартлари «Yangi Oy» пакетлари билан бир хил. Тўпламларнинг амал қилиш муддати 30 кунга тенг.

«Super Oy» туркумида 1000 мегабайтликдан то 50 минг мегабайтликкача ҳажмдаги етти хил тўплам мавжуд. Нархлари ҳам шунга яраша – 20 минг сўмдан 200 минг сўмгача боради.

Ушбу интернет-тўпламлар ҳақида батафсил маълумот олиш учун мазкур ҳавола орқали «Билайн» расмий сайтидаги тегишли саҳифага ўтасиз.

ЎҚИНГ: Операторларимиз рейтингида жиддий ўзгариш: энди кимда қанча абонент бор? (+инфографик видео)

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!