5000 мАс аккумулятор, 4/64ГБ хотира, 13МП камера эга бўлган Redmi 9i Sport смартфони тақдим этилди

5000 мАс аккумулятор, 4/64ГБ хотира, 13МП камера эга бўлган Redmi 9i Sport смартфони тақдим этилди

Redmi 9A Sport билан бир қаторда, Redmi компаниясининг яна бир янги Redmi 9i Sport смартфони ҳам намойиш қилинди. Redmi 9A Sport'дан фарқли ўлароқ, 9i Sport каттароқ ҳажмли хотирага эга.

Смартфоннинг 4/64ГБ хотира тури 120 доллар, 4/128ГБ турининг нархи эса 125 долларни ташкил қилади.

Redmi 9i Sport 6,53 дюймли HD+ IPS дисплейи, MediaTek Helio G25 чипи, 5МП селфи, 13МП асосий камера, 5000 мАс аккумулятор, 10 ватт қувватлаш технологиясига эга. Қурилма Android 10 тизимига асосланган MIUI 12 график қобиғида ишлайди. Смартфоннинг қалинлиги 9 мм, оғирлиги эса 194 граммни ташкил этади.

ЎҚИНГ: Snapdragon 778G, 6.55" 120Hz OLED дисплей ва 55 ватт тезкор қувватланиш имкониятига эга Xiaomi Civi тақдим қилинди

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!