5000 мАс аккумуляторли Galaxy M02s кутилганидан ҳам арзон нархда чиқди!

  •   DiMaX
  •  2198
  •  08.01.2021 13:05

5000 мАс аккумуляторли Galaxy M02s кутилганидан ҳам арзон нархда чиқди!

Samsung компанияси кеча – 7 январь куни ўзининг Galaxy M02s русумли смартфонини намойиш этди. Олдинги хабарларда унинг 137 доллардан сотилиши айтилган (+видеоси) эди, лекин у янада арзон экан.

ЎҚИНГ: Ўрта нархли бўлажак хит – Galaxy A52’нинг бу жиҳати сизга ҳам ёқмайди

Янги модель диагоналига 6,5 дюймлик LCD-дисплей билан таъминланган ва унинг тасвир аниқлиги HD+ форматида (1560х720 пикселлик).

Экраннинг томчисимон кемтигига 5 мегапикселлик (f/2.2) селфи-камера сенсори жойланган.

Смартфоннинг бош камера жамланмаси эса учта – 13, 2 ва 2 мегапикселлик модуллардан ҳамда фоточақноқдан иборат бўлиб, тўртбурчак блокка олинган.

ЎҚИНГ: Android-смартфон камерасидан 100 фоиз фойдаланишнинг 10 та усули

Galaxy M02s бирмунча эски Snapdragon 450 процессори базасида тайёрланган. Samsung уни 3/32 ГБ ҳамда 4/64 ГБ ҳажмдаги тезкор/ички хотирага эга бўлган вариантларда таклиф этади. Шунингдек, унда нақ 1 терабайтгача ҳажмли microSD форматидаги хотира картаси учун слот мавжуд.

Мазкур арзон смартфоннинг мақтанишга арзигулик асосий ўзига хослиги – нақ 5000 мА/соатлик аккумулятори бўлиб, Samsung уни 15 ваттлик тезкор қувватлаш технологияси билан таъминлаган.

ЎҚИНГ: Samsung чиқармаган Galaxy S21+ ҳамда S21 Ultra аллақачон Хитойда сотила бошлади! (+«жонли» суратлар)

Бундан ташқари, Galaxy M02s иккита SIM-карта уячасига ҳамда қулоқчин учун 3,5 миллиметрлик стандарт аудиотирқишга эга. Смартфон Android 10 операцион тизим талқини базасида тайёрланган Samsung One график қобиғи бошқаруви остида ишлайди.

Galaxy M02s қора, қизил ва кўк корпусларда таклиф этилади. Унинг сотувга қачон чиқиши тез орада айтилади, нархи эса маълум – 122 АҚШ долларидан бошланади.

ЎҚИНГ: Ҳамёнбоп Android-смартфонлардан қайсилари энг зўр? (AnTuTu рейтинги, 2020 йил декабрь)