5000 мАс батареяли энг арзон Samsung смартфони 2 февралда чиқяпти

  •   DiMaX
  •  822
  •  30.01.2021 10:02

5000 мАс батареяли энг арзон Samsung смартфони 2 февралда чиқяпти

Samsung бултур Redmi ҳамда Realme арзон смартфонларига Samsung жавобан Ҳиндистонда Galaxy M01 қурилмасини чиқарган эди. Ундан кейин тақдим этилган яна битта – Galaxy M01s модели учун эса унисидан ҳам паст нарх белгиланган. Бу йилнинг бошида бўлса...

ЎҚИНГ: 5000 мАс аккумуляторли Galaxy M02s кутилганидан ҳам арзон нархда чиқди!

Жанубий кореялик корпорация ушбу туркумда навбатдаги – Samsung Galaxy M02 гаджетини ҳам тайёрлабди ва у аллақачон Amazon India сайтига чиқиб ҳам улгурган. У ерда қурилманинг асосий хусусиятлари ҳамда савдосининг бошланиш санаси кўрсатилган.

Galaxy M02 моделини 6,5 дюймлик Infinity-V туридаги (томчисимон кемтикли) дисплей билан жиҳозлашган. Унинг тасвир узатиш аниқлиги HD+ форматида, яъни 1560х720 пикселлик. Шунингдек, онлайн дўкон унинг аккумулятори 5000 мА/соатлик эканлигини ҳам айтмоқда.

ЎҚИНГ: Ниҳоят, жаҳон смартфон бозорида Samsung’ни қувиб ўтишди!

Манбанинг таъкидлашича, Galaxy M02 смартфонига тахминан 96 долларга тенг нарх белгиланмоқда; яъни, у мазкур ҳудуддаги энг арзон Samsung смартфони бўлади. Сертификация маълумотларига кўра, унинг бош камераси қўшалоқ бўлиб, 13 ва 2 мегапикселлик сенсорларни ўз ичига олган.

Бу бир қарашда компания куни кеча тақдим этган бошқа бир – Galaxy A02 русумли смартфоннинг ренейминг қилинган нусхаси бўлиб туюлиши ҳам мумкин. Лекин унисида MediaTek MT6739W процессори қўлланган эди, Galaxy M02 модели бўлса Snapdragon 450 чипсети базасида тайёрланган, дейишмоқда.

Samsung ушбу смартфонини 2 февралда намойиш этиб, савдосини ҳам бошламоқчи. Унинг тўлиқ техник жиҳатлари, бошқа мамлакатлар бозорларига чиқиш-чиқмаслиги ҳам ўшанда маълум бўлса керак – бизни кузатишда давом этинг.

ЎҚИНГ: Потенциал бестселлерлар – Galaxy A52 ҳамда Galaxy A72 нархлари чиқди

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.