5000 мАс батареяли Galaxy A03s аллақачон Samsung сайтига чиқди

  •   DiMaX
  •  380
  •  02.08.2021 10:01

5000 мАс батареяли Galaxy A03s аллақачон Samsung сайтига чиқди

Samsung компанияси яқинда янги – Galaxy A03s русумли смартфонини Geekbench сервисида текшириб кўрган эди. Жанубий кореялик техногигант уни августда намойиш этиши ҳақидаги гап-сўзлар рост, шекилли.

ЎҚИНГ: Samsung биринчи галда Android 12’га ўтувчи смартфонларини расман айтди

Samsung расмий сайтининг Ҳиндистонга мўлжалланган версиясида ҳали тақдим қилинмаган, SM-A037F/DS каталог рақамли смартфоннинг техник кўмак саҳифаси пайдо бўлган. Бу рақам ортида ўша – Samsung Galaxy A03s модели турибди, демоқда манбалар.

Шунингдек, аллақачон Galaxy A03s телефонининг айрим техник хусусиятлари ҳам маълум бўлган. Инсайдерларга кўра, бу гаджет диагоналига 6,5 дюймлик, HD+ форматида тасвир узата олувчи дисплейга эга. Экраннинг томчисимон кемтигида эса 5 мегапикселлик селфи сенсори жойлашган.

Смартфоннинг бош камераси эса қўшалоқ –  13 ҳамда 2 мегапикселлик датчикларни ўз ичига олади. MediaTek Helio G35 платформали Galaxy A03s аккумулятори 5000 мА/соатлик бўлиб, 15 ваттлик тезкор қувватланиш қобилиятига эга.

Galaxy A03s қиммат смартфон бўлмайди; ундан битта олдинги Galaxy A02s модели Европада сотувга чиққанида, унга 150 евро миқдорида нарх белгиланган эди.

ЎҚИНГ: Samsung Galaxy смартфонлари нархлари билан танишамиз (2021 йил, июнь)

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!