5000 мАс батареяли ва сувдан ҳимояли смартфон – атиги 100 доллардан!

  •   DiMaX
  •  1813
  •  19.02.2021 17:52

5000 мАс батареяли ва сувдан ҳимояли смартфон – атиги 100 доллардан!

Ҳозирги кунда Lenovo компаниясига қарашли бўлган Motorola бренди ўтган ойнинг охирида Motorola Edge S русумли смартфон намойиш этган эди. Ушбу модел яп-янги Snapdragon 870 процессорли илк қурилма бўлган.

ЎҚИНГ: Хитойлик камерофон iPhone 12 Pro Max’ни маҳв этиб, DxOMark рейтингида кучли бешликка кирди!

Энди эса у жуда арзон нархли Moto E7 Power смартфонини тақдим қилди. Унинг диагоналига 6,5 дюймлик IPS-экрани 720х1600 пикселлик аниқликда тасвир узата олади. Томонлари ўзаро 20:9 нисбатли дисплейнинг томчисимон кемтигига 5 мегапикселлик олд камера сенсори ўрнатилган.

Moto E7 Power смартфони MediaTek Helio G25 процессори базасига қурилган бўлиб, 2/32 ГБ ҳамда 4/64 гигабайтлик тезкор/ички хотирага эга вариантларда чиқмоқда. Шунингдек, унида нақ бир терабайтгача MicroSD-карта учун слот ҳам мавжуд.

Телефон икки хил – Tahiti Blue ҳамда Coral Red ранглардаги пластик корпусларда таклиф этилади. Унинг қўшалоқ бош камераси 13 ва 2 мегапикселлик датчикларни ҳамда фоточақноқни ўз ичига олади. Орқа панелда Motorola логотипи туширилган бармоқ изи сканери ҳам мавжуд.

ЎҚИНГ: Атиги 100 долларлик шу янги смартфоннинг дактилоскопи қаерида, деб ўйлайсиз?

Телефон иккита SIM-картани, 4G технологиясини, якка полосали Wi-Fi, Bluetooth 5.0 ҳамда GNSS (GPS, A-GPS, LTEPP, SUPL, ГЛОНАСС, GALILEO) тармоқларини қўллаб-қувватлайди. Унинг корпусида 3,5 миллиметрлик қулоқчин тирқиши, USB-C порти, яқинлашув ҳамда ёруғлик датчиклари, акселерометр ҳам бор.

Android 10 операцион тизимли Moto E7 Power аккумуляторининг ток сиғими 5000 мА/соатлик ва у 10 ваттлик тезкор қувватлаш технологияси билан таъминланган. Унинг корпуси IP52 стандартига кўра сув сачрашидан ҳимояланган; Google Assistant овозли ёрдамчисини чақириш учун алоҳида тугмача ўрнатилган.

Motorola ушбу смартфонини 26 февралдан сотувга чиқаради; унинг кичкина хотирали варианти 100 долларга, каттаси эса 115 долларга баҳоланмоқда.

ЎҚИНГ: Энг тез ва энг секин арзонлашувчи смартфонлар: қайсиларининг нархи икки карра тез пасаяди?

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.