55 дақиқада 20 та анонс: 1 апрелда Xiaomi нималарни тақдим этяпти?

  •   DiMaX
  •  1183
  •  30.03.2019 09:54

55 дақиқада 20 та анонс: 1 апрелда Xiaomi нималарни тақдим этяпти?

Xiaomi жорий йилнинг 1 апрель куни матбуот вакиллари иштирокида Aisin Buxin номли йирик тадбир ўтказади. Бу ҳакда корпорация вице-президенти ҳамда Redmi бренди раҳбари Лу Вейбинг (Lu Weibing) расман хабар берди.

ЎҚИНГ: MIUI 11 нималарга қодир: Xiaomi масъул ходими расман маълум қилди

Матбуот анжуманида Xiaomi муассисларидан бири ва вице-президенти, шунингдек, Xiaomi China раҳбари бўлган Вэн Чуань (Wang Chuan) чиқиш қилади.

Эълон қилинган постерда кўзойнак, аккумулятор, соат, «ақлли» колонка, виртуал реаллик шлеми, ноутбук ва ҳатто ракета ҳам тасвирланган! «ROY» ёзуви эса Xiaomi Mi 9 флагманининг махсус версиясига ишора қилмоқда – бу Mi 9X бўлиши ҳам мумкин.

Постерга кўра, тадбир атиги 55 дақиқа давом этади ва унда компания нақ 20 та янги маҳсулотини намойиш этади. Бу – ҳар бир тақдимотга уч дақиқадан ҳам камроқ вақт сарфланади, деганидир. Бунга ишониш қийинроқ, эҳтимол, 1 апрель – ҳазиллар кунидан Xiaomi шу тариқа фойдаланаётгандир?

Нима бўлганда ҳам, буни икки кундан сўнг билиб оламиз. Унгача эса terashop.uz интернет-дўконимиздан Xiaomi компаниясининг турли русумлардаги смартфонлари, колонкалари, повербанклари, қулоқчинлари, смарт-соатлари, фитнес-браслетлари ва бошқа маҳсулотларини харид қилишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: AnTuTu рекордчиси Mi 9 ва яп-янги Redmi 7 ҳам Terashop.uz’га келди! Xiaomi смартфонлари янада арзонлашди! (2019 йил 26 март)

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!