550 долларгача бўлган смартфонлар камераси таққослаб кўрилди

550 долларгача бўлган смартфонлар камераси таққослаб кўрилди

Фил исмли видео блогер OnePlus Nord 2, OnePlus 9R ва Xiaomi Poco F3 смартфонлари камерасини Huawei nova 8 камераси билан таққослаб кўрди.

ЎҚИНГ: Honor Magic 3 ва Magic 3 Pro чиқди: Snapdragon 888+, Android 11, Magic UI 5.0 ва Google сервислари бор!

Ёруғликка қарши олд камерада олинган видеолар сифати бўйича OnePlus 9R ва Huawei nova 8'лар энг сифатсиз деб топилди. OnePlus 9R кадрни қизғиш қилиб кўрсатган бўлса, nova 8 тасвирни ўта майинлаштириб юборган. 30 кадр/секунд тезликда Full HD видео олинганда эда 9R жуда сифатли тасвирлар ҳосил қилган, ранглар ҳақиқийга жуда яқин чиққан. Poco F3'да ҳам ранглар яхши акс эттирилган. nova 8 эса кадрни кулранг қилиб кўрсатган. Қурилмаларнинг ҳаммасида барқарорлаштириш яхши ишлаган.

Видеони юриб олганда эса Huawei'да фон деталлари энг сифатсиз чиққан. Nord 2 билан ҳам стабилизация борасида муаммолар кузатилган.

[email protected] кадр/сек. видео ёзиш имконияти фақат OnePlus 9R'да мавжуд. Huawei билан 4К'да олинган видеолар яна кулранг тусда. Умуман олиб қараганда, смартфонлар орасида 9R яна бир бор энг реалистик рангларни акс эттира олган.

...

Ультракенг камера борасида ҳам nova 8'да рангларда муаммолар бор. nova 8 ва Nord 2'нинг ультракенг камерасида стабилизация мавжуд эмас.

Қоронғида олинган тасвирларда эса OnePlus смартфонлари кўпроқ деталлни кўрсата олган.

Видео синов натижаларга кўра, танланган моделлар орасида Huawei nova 8 энг кучсизи деб баҳоланган.

ЎҚИНГ: Бу смартфонсоз Samsung, Apple, Huawei ва Xiaomi’ни ортда қолдириб, рекорд ўрнатди!