5G’да ишловчи iPhone экранида селфи-камера «тирқиш»и ҳам бўлади!

  •   DiMaX
  •  614
  •  25.12.2018 16:19

5G’да ишловчи iPhone экранида селфи-камера «тирқиш»и ҳам бўлади!

Samsung компанияси экрани «тешик» смартфон тайёрлаётганини айтгач, ундан олдин Huawei шунақа моделини кўрсатганидан хабарингиз бор. Лекин расмий тақдимот маросимига кўра аввал Galaxy A8s, кейин Huawei Nova 4 ва ундан сўнг Lenovo Z5S намойиш этилди.

ЎҚИНГ: «Тешик» экранли Galaxy A8s савдога чиқди – нархи билан танишинг!

Pockenow нашрига кўра, купертинолик техногигант бу гал «ашаддий рақиби» изидан боради. Яъни, 5G тармоғини қўллаб-қувватловчи илк iPhone дисплейи тепасида «кемтик» эмас, балки «тирқиш» очилади.

Нашрнинг таъкидлашича, ушбу маълумот Осиёдаги ишончли манбалардан олинган. Бироқ 5G-модулга ва «тешик» экранга эга айфон ҳали 2020 йилдагина дунё юзини кўради.

Афтидан, Apple ўз смартфонларининг экранларидаги «тирқиш»дан қутулишнинг турли йўлларини изламоқда. Жумладан, энди Touch ID дисплейга ўрнатилаётгани ҳақида ҳам миш-мишлар тарқалган.

Дарвоқе, Terashop.uz интернет-дўконимизда ушбу кккомпаниянинг бир неча русумлардаги смартфонлари, планшетлари ҳамда «ақлли» соатлари тегишли кафолати билан сотувга қўйилган.

ЎҚИНГ: iPhone’ларнинг Terashop.uz’даги чегирмали нархлари (2018 йил 8 декабрь) – харидингиз Ўзбекистон бўйлаб бепул етказилади!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!