"5G Fighting Championship": Galaxy Note 10 5G vs. Galaxy S10 5G

Хабарингиз бор, кейинги ой Galaxy S10 5G каби мобил интернетнинг 5 авлод технологиясида ишловчи Samsung флагманлари қаторига компаниянинг энг катта ҳажмли бўлиши кутилаётган Galaxy Note 10 5G смартфони ҳам қўшилади.

Корейслар Note 10 ҳам 5G'да ишлашини хоҳлашди ва унда ўта катта дисплейларни қўллаб-қувватловчи платформадан фойдаланишди.

Бунга, компаниянинг изоҳ беришича, ўзига яраша сабаб бор: 5G маълумотлар оқими ўта катта реал вақт режимидаги стриминг, қотишларсиз ўйинлар, янада кўп виртуал ва тўлдирилган реаллик, интернетдан/интернетга сезиларли даражада тез юклашлар демакдир.

Катта экран эса буларнинг барчаси янада яхши амалга ошишини таъминлайди. Ўзининг 6,7 дюймли S10 5G'си ва 6,8 дюймли Note 10'и билан Samsung "Қанча катта бўлса, шунча яхши", мазмунидаги янги трендни бошлаб берган бўлса ҳам не ажаб.

Келинг, энди Terabayt саҳнасида 7 августда тақдим қилиниши кутилаётган Galaxy Note 10 5G'ни 8 мартда таништирилган Galaxy S10'га қарши “рингга туширсак“.

Galaxy Note 10 5G vs. S10 5G:

  • Дизайни: оширилган экран-корпус нисбати, яъни Evan Blass томонидан ошкор қилган Note 10+ расмларига қараганда, қурилманинг кўпроқ қисми экран билан, камроғи эса ром билан қопланган. Бу S10 5G'дан бироз фарқ қилади (қуйидаги расмга қаранг).
  • Селфи камераси: дисплейнинг юқори қисми марказида туйнук камера ўрнатилади. Таққослаш учун, S10 5G'да экраннинг юқоридан ўнг томонига тирқиш модул жойланган.
  • Хотираси: Ice Universe инсайдерига кўра, қурилманинг баъзи бозорлар учун чиқарилган версиясида хотиранинг энг кам ҳажми 12ГБ тезкор ва 512ГБ доимий хотира бўлади. Шунингдек, UFS (Universal Flash Storage) 2.1 технологиясидан UFS 3.0'га ўтилиши ҳам эҳтимолдан ҳоли эмас.
  • Силикон чипи: Exynos 9820 ёки Qualcomm Snapdragon 855, ёхуд 855 Plus бўлиши мумкин.
  • Қувватлаш: қадоқда 25W қувватлагич бўлиши айтилмоқда.
  • Аккумулятори: Note 10 5G'да ҳам S10 5G'даги каби 4,500 мА/соат сиғимли аккумулятор бўлади.
  • Нархи: соф нархи $1,000. S10 5G нархи 256ГБ версияси учун $1299.99 дан бошланади.
  • 5G: мобил интернетнинг бешинчи авлодида максимал тезлик 20 Гбит/с бўлади, дея тушунтиради Qualcomm.

ЎҚИНГ: Samsung ҳақида сиз билган ва билмаган фактлар!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!