5G-интернет смартфонлар учун хавфли экан!

  •   DiMaX
  •  1761
  •  22.09.2018 14:04

5G-интернет смартфонлар учун хавфли экан!

Айни дамда дунёдаги кўпгина етакчи смартфонсозлар бешинчи авлод уяли алоқа тармоғида ишловчи мобил қурилмалар яратиш устида ишлашмоқда. Хитойлик техногигант эса ҳатто уни бошқа инновацияларга эга моделига ҳам татбиқ этмоқчи.

ЎҚИНГ: Ишонасизми? Huawei’нинг «эгилувчан» смартфони 5G модулида ишлайди

Бешинчи авлод уяли алоқа тармоқларида маълумотлар узатиш тезлиги ўта юқори – сониясига 20 гигабайтгача боради. Аммо бунчалик катта тезлик жиддий муаммоларни ҳам бошлаб келиши мумкин, дейишмоқда олимлар.

Гап шундаки, 5G тармоғида ишлаши смартфоннинг қисмларига катта юк солади. Бунинг оқибатида эса қурилма қизиб, ёниб ва ҳатто портлаб кетиши ҳам мумкин.

ЎҚИНГ: Бошланди: аёлнинг сумкачасида яп-янги Galaxy Note 9 ёниб кетди

Экспертларнинг таъкидлашларича, 5G’да ишловчи смартфонларда ўзгаришлар биз кутганимиздан кўра каттароқ бўлади. Жумладан, девайсга найчали совитиш, иссиқлик энетгиясини тўғри тақсимлаш тизимлари ўрнатилиши лозим – булар эса корпуснинг анча қалинлашувига олиб келади.

Таъкидлаб ўтиш керакки, 5G-пойгада рақобатчилар кўп: Apple, Samsung, Oppo, Lenovo, Huawei, Xiaomi, OnePlus, Motorola... Айрим компаниялар ҳаттоки телевизорларни ҳам 5G-модем билан таъминлай бошлаган. Воқеалар ривожини бирга кузатамиз – биздан узоқлашманг.

ЎҚИНГ: UZMOBILE аллақачон 5G технологиясини синовдан ўтказди

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!