5G модулли Galaxy S10 ҳам чиқади, аммо уни биз сотиб ололмаймиз

  •   DiMaX
  •  3697
  •  08.09.2018 18:08

5G модулли Galaxy S10 ҳам чиқади, аммо уни биз сотиб ололмаймиз

Samsung компанияси ўзининг Galaxy S10 флагманига бешинчи авлод уяли алоқа тармоғи модули жойлаши ҳақида хабарлар пайдо бўлди. Лекин 5G модули бу смартфоннинг фақат биттагина версиясига татбиқ этилади.

ЎҚИНГ: Qualcomm: Galaxy S10 ҳам янги iPhone’лардек қудратли процессорга эга бўлади!

Манбаларга кўра, ушбу компания 5G тармоғида ишлай оладиган Samsung Galaxy S10+ моделини фақатгина Жанубий Корея учун чиқармоқчи. Бошқа мамлакатлар бозорларига эса тўртинчи авлодгача уяли алоқа тармоқларини қўллаб-қувватлайдиган Galaxy S10 моделлари етказиб берилади.

Бироқ келажакда компаниянинг бу борадаги режалари ўзгариши ҳам мумкин. Якуний қарорни эса Samsung раҳбарияти шу йилнинг декабрида қабул қилади.

Демак, 2020 йили тақдим этиладиган Galaxy S11 флагманигина тўлақонли 5G-смартфон бўлади. Шунингдек, Galaxy Note 10 фаблетига ҳам бу модул жорий этилишини кутиш мумкин.

ЎҚИНГ: Samsung смартфонларини Terashop.uz’дан харид қилинг ва SD-картани совғага олинг! (2018 йил 31 август)

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!