5G Moto Mod модулли Moto Z3 Play сурати пайдо бўлди

  •   Saroy
  •  650
  •  28.05.2018 15:32

5G Moto Mod модулли Moto Z3 Play сурати пайдо бўлди

Тез кунларда Motorola компанияси янги модулдаги Z-серияли смартфонини намойиш этади. Экспертлар уларнинг тасвирини тармоқларда пайқашган.

Иккала суратда ҳам Moto Z3 Play ва 5G Moto Mod модули тасвирланган. Смартфон ташқи кўринишидан аввалгиларига ўхшаб кетади. Кичик ромли катта дисплей, қўш камера ҳамда ён томонда бармоқ излари сканери бор

ЎҚИНГ: Moto Z3 Play тавсифи ва Motorola’нинг дастурий афзалликлари маълум бўлди

Таассуфки, 5G Moto Mod модули ҳақда ҳозирча жуда кам маълумотга эгамиз. У озроқ қўшимча батареяга ҳам  ўхшаб кетади ва смартфон қалинлигини сезиларли равишда оширган.

Расман тасдиқланмаган хабарларга қараганда, Moto Z3 Play’га 6-дюймли AMOLED-дисплейи ўрнатилган ва у Full HD+ форматида. Томонлар нисбати 18 га 9. Смартфон фаолиятини Snapdragon 636 (Redme Note 5 Pro ҳам ўратилган бўлиши мумкин) чипи таъминлайди. Бундан ташқари, қурилма  4 ГБ ОЗУ, 32/64 ГБ ПЗУ билан жиҳозланади, асосий камераси иккиталик бўлиб, 12 Мп + 8 Мп, батарея 3000 мАч ва NFC-модулли.

Moto Z3 Play даставвал июнь ойининг биринчи ўн кунлигида Бразилияда намойиш этилади. Янги қурилманинг нархи 400-500 АҚШ доллари атрофида бўлади.

ЎҚИНГ: Motorola 2016 йилдаёқ патентлаган буклама смартфон жудаям антиқа!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.