5G-пойга: улоқни умуман бошқа хитойлик илиб кетмоқчи!

  •   DiMaX
  •  1602
  •  28.08.2018 15:34

5G-пойга: улоқни умуман бошқа хитойлик илиб кетмоқчи!

Snapdragon 855 процессори базасида ишловчи илк 5G-смартфонни яратиш борасида Xiaomi ва Lenovo компаниялари рақобатга киришганлари ҳақида куни кеча хабар бергандик. Энди эса ушбу пойгага яна битта хитойлик смартфонсоз – Oppo ҳам қўшилди.

ЎҚИНГ: Xiaomi vs Lenovo: Snapdragon 855 чипли илк 5G-смартфон учун жанг

Бугун – 28 август куни Oppo компанияси расман маълум қилишича, у аллақачон тижорий бозорга тақдим этилган смартфон орқали 5G тармоғига уланиш ва унда маълумот алмашиш ишларини самарали тарзда амалга оширган. Аниқроқ қилиб айтадиган бўлсак, бунга у жорий йилнинг баҳорида тақдим этилган Oppo R15 русумли қурилмасига Qualcomm X50 модемини улаган ҳолда эришган.

Oppo тадқиқот институти президенти Лиу Чанг (Liu Chang) маълум қилишича, мазкур синовнинг муваффақияти компаниянинг биринчи 5G-смартфонни яратиш бўйича ишларини тезлаштиради.

ЎҚИНГ: OPPO R17 Pro тақдим этилди: уч модулли камера, ўта тез қувватланувчи иккита аккумулятор ва датчикли экран!

Айтиш керакки, Oppo R17 модели тақдимотига бағишланган матбуот анжуманида компаниянинг маркетинг бўйича директори илк 5G-смартфонни айнан Oppo тақдим этиши мумкинлигини таъкидлаган эди.

Бироқ 5G-пойгада рақобатчилар кўп: Apple, Samsung, OnePlus, Lenovo, Huawei, Motorola... Айрим компаниялар ҳаттоки телевизорларни ҳам 5G-модем билан таъминлай бошлаган. Воқеалар ривожини бирга кузатамиз – биздан узоқлашманг.

ЎҚИНГ: Бунақаси бўлмаган: 5G модемли илк 8К-телевизор чиқяпти!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!