5G-смартфонлар бозорида Samsung тўртинчи ўринга тушди. Ундан зўрлари кимлар?

  •   DiMaX
  •  714
  •  10.08.2021 18:03

5G-смартфонлар бозорида Samsung тўртинчи ўринга тушди. Ундан зўрлари кимлар?

Яқиндагина биз Xiaomi тарихда илк бор Европа смартфон бозорида Samsung ва Apple’дан ўзиб, етакчи бўлгани ҳақида ёзган эдик. «Хитойча Apple» бу билан чекланиб қолмасдан, балки дунё смартфон бозорида ҳам етакчиликка эришган.

ЎҚИНГ: ТОП-10: Ҳамёнбоп смартфонларнинг энг зўрлари (AnTuTu рейтинги, 2021 йил июль)

Strategy Analytics копманияси жорий йилнинг иккинчи чораги ҳолатига кўра Android тизимли 5G-смартфонлар бозори бўйича ҳисоботини эълон қилди. Маълум бўлишича, бу орада ҳам Xiaomi “улоқни илиб кетибди” – бозорнинг салкам 26 фоизи унинг маҳсулотлари экан!

Хабарга кўра, бу йилнлнинг 2-кварталида дунё бўйлаб 95 миллионта 5G тармоғини қўлловчи Android-смартфон сотилган. Шулардан деярли 24 миллион донаси Xiaomi томонидан етказиб берилган.

Иккинчи ва учинчи ўринларни Vivo ҳамда Oppo эгаллаган – улар мос тарзда 17,5 миллион ва 16,9 миллион дона 5G-смартфон сотишган (бозордаги улушлари – тегишлича 18,5 ҳамда 17,9%). Мазкур даврда Samsung жами 15,6 миллионта 5G-смартфон сотиб, бозордаги 16,5 фоизлик ҳиссаси билан тўртинчи ўринга тушиб қолган.

ЎҚИНГ: Эгалари рози бўлган смартфонлар рейтингида кутилмаган ўзгариш! (AnTuTu, 2021 йил июль)

Xiaomi сўнгги тўққиз квартал давомида жаҳон бозорига жами 70 миллионта 5G-смартфон етказиб берган. Samsung эса бу муддатда 77 миллионта шундай қурилма сотишга эришган. Аммо бу борада Huawei барибир биринчи – дунёдаги нақ 95 миллионта 5G-смартфонни у ишлаб чиқарган.

Хитойлик техногигант кейинги пайтларда АҚШ санкциялари туфайли бозорда ўз мақомини йўқотиб бормоқда, шунинг эвазига Oppo, Vivo, Honor, Realme кабилар ўз ўринларини мустаҳкамлаб боришаётир.

5G-смартфонлар сотиш ҳажмининг ўсиши борасида Lenovo (унга қарашли Motorola бренди билан қўшиб ҳисоблаганда) лидер бўлиб турибди. 2021 йилнинг иккинчи чорагида унинг савдолари йиллик 3480 фоизга ошган. Ўсиш бўйича Realme иккинчи (+1773%), OnePlus эса учинчи (+877%) ўринларни эгаллашган.

ЎҚИНГ: Энг тезкор Android-флагманлар (AnTuTu рейтинги, 2021 йил июль)

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!