5G-смартфонларини қайси компаниялар чиқариши маълум бўлди
Qualcomm компанияси 4G/5G Summit тадбири иштирокчиларига Snapdragon X50 процессорининг 5G-модемини ишлатадиган ҳамкор компаниялар рўйхатини эълон қилди. Бешинчи авлодни тармоқларга тарқатиш 2019 йилда бошланади. Шундай экан, биринчи смартфоннинг яқин орада чиқишини кутмаса ҳам бўлади.
Qualcomm компаниясининг ҳамкорлари рўйхати қуйидагича кўриниш олди. Xiaomi, Asus, Sony, OnePlus, LG, Nokia, HTC, Motorola, Oppo, Vivo ва Sharp. Яна унга ZTE, Lenovo ва Meizu ҳам қўшилди. Демак, ушбу компаниялардан келаси йили 5G билан боғлиқ анонсларни кутиб қолсак арзийди.
ЎҚИНГ: Qualcomm янги чипларни намойиш қилди: энди Wi-Fi тезлиги сониясига 10 гигабитга етади
Snapdragon X50 модеми 5G’ни қўллаб қувватлайдиган биринчи процессор бўлди. У 28 нанометрли техпроцессорда қурилган бўлиб, тезлигини сониясига 5 Гбгача ошира олади, деб маълум қилади Gizchina нашри.
Умуман олганда, тижорат мақсадида дунёда илк 5G тармоғи Verizon компанияси томонидан яқинда АҚШнинг айрим штатларида расман ишга туширилган эди. Бироқ улар умумқабул қилинган 5G NR стандартидан фойдаланмай, ўзиникини ишлатмоқда. Шу боис, ушбу ишга туширилган 5G тармоғини унчалик ҳам “ҳалол” деб бўлмайди, дейилмоқда мазкур хабарда.
ЎҚИНГ: Qualcomm ўрта тоифадаги смартфонлар учун кучли процессор яратди