5G тармоғи бизга қандай муаммолар олиб келади?

  •   DiMaX
  •  1914
  •  28.12.2019 18:03

5G тармоғи бизга қандай муаммолар олиб келади?

Бутун дунёда бешинчи авлод учли алоқа стандартини жорий этиш ҳамда бу тармоқда ишлайдиган қурилмалар яратишга зўр берилмоқда. Бироқ унинг жорий этилишига қарши бўлганлар ҳам кўп.

ЎҚИНГ: 5G тармоғининг хавфи борасидаги тажриба кутилмаган натижани кўрсатди!

Бугун биз янги авлод уяли алоқа тармоғининг саломатликка таъсири эмас, балки сабабли юзага келадиган бошқа муаммоларга эътибор қаратмоқчимиз. Мутахассисларнинг фикрича, 5G тармоқларининг тўлақонли ишга туширилиши сабабли...

  1. Об-ҳаво прогнози ёмонлашади

Йўқ, бу ўзгариш иқлимнинг ўзига тегишли эмас, балки табиий жараёнларни кузатиб, яқинлашиб келаётган табиий офатларни аниқлаш сифати тушиб кетади. Сабаби – 5G тармоқлари юқори, шу жумладан, 24 гигагерцлик частотани ҳам қўллайди. Айни шунга яқин – 23,8 гигагерцлик частота метеорологларга бўронлар, тўфонлар ва довулларни олдиндан аниқлашга ёрдам беради. Мазкур диапазонда океанларда буғ ҳосил бўлиши интенсивлигини билдирувчи табиат сигналларини ушлаб олиш мумкин.

Энди эса 5G тўлқинлари уларни тўсиб қўяди ва об-ҳавони прогноз қилиш қийинлашади. Натижада океан ва денгизлар соҳилларида яшайдиган аҳоли ўзларига яқинлашиб келаётган бўрон ҳақида 2-3 кун кечикиб хабар топиши мумкин.

ЎҚИНГ: «Ёмон ҳаво». 5G бизни 80-йилларга қайтариб ташлайди(ми?)

  1. Миноралар ва антенналар кўпаяди

Океанлардан келадиган кўп метрлик цунами тўлқинларидан ташқари, 5G тармоғи қўллайдиган миллиметрлик тўлқинлар ҳам бор ҳали. Уларнинг ўзига хослиги – бу тўлқинлар узоқ масофага етиб бормайди ва бетон деворлардан ўта олмайди. Бу муаммони ҳал этиш учун эса шаҳарларда 5G тармоғи барқарорлигини таъминловчи кўплаб янги антенналар ва передатчиклар ўрнатилиши керак бўлади.

ЎҚИНГ: Мобиль алоқа антенналари ҳаёт учун зарарлими?

  1. Кабеллар учун мегафабрикалар керак бўлади

Бир қарашда, уяли алоқа, айниқса унинг янги авлоди кишиларни кабеллардан, симлардан халос этиши керакдек. Аммо аслида ҳаммаси сиз ўйлаганчалик осон эмас. Сизнинг 5G-смартфонингиз ёки бошқа қурилмангиз ҳажми бир неча гигабайтлик фильмни симсиз интернет орқали бир неча сониядаёқ юклаб олиши учун, уяли алоқа станцияларига миллион километрлаб шиша толали кабеллар тортиб келинади.

Бундай замонавий кабелларни етказиб бериш учун эса катта-катта фабрикалар ҳозиргидан анча кўп ҳажмда иш олиб боришларига тўғри келади. Тобора зичлашиб бораётган катта шаҳарларда кабелларнинг кўп сонли станцияларгача олиб борилиши эса яна бир муаммо...

Хулласи калом, бешинчи авлод уяли алоқа тармоғи дегани – фақат якуний фойдаланувчи учунгина қулай бўлиши мумкин, аммо бу қулайлик интернетни етказиб берувчилар учун ҳам, абонентлар учун ҳам жуда қимматга тушади.

ЎҚИНГ: 4G ва 5G’ни амалда ўзаро таққослаб кўришди: кутилмаган натижа!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!