5G тармоғи ишга тушган 34 та мамлакатдан биттаси аллақачон монопол бўлиб улгурди!

  •   DiMaX
  •  1257
  •  09.03.2020 16:48

5G тармоғи ишга тушган 34 та мамлакатдан биттаси аллақачон монопол бўлиб улгурди!

Бугун – 9 март куни Huawei компанияси онлайн конференция ўтказди. Ушбу тадбир бешинчи авлод уяли алоқа тармоғи технологияларига алоқадор бўлган ечимлар ва янги маҳсулотларга бағишланган эди.

ЎҚИНГ: Мана, 5G тармоқларининг биринчи ва ҳақиқий хавфи!

Таъкидлаб ўтиш ўринлики, Huawei компанияси дунё бўйича 5G база станцияларининг асосий етказиб берувчиси ҳисобланади. Бугунги анжуманда унинг вакиллари таъкидлашича, бешинчи авлод уяли алоқа тармоқлари аллақачон 34 та мамлакатда тижорий истеъмолга топширилган.

Конференцияда маълум қилинишича, дунё бўйича барча 5G база станцияларининг 50 фоиздан ошиғи айнан Хитойнинг ўзида ўрнатилган экан. «Осмон ости салтанати»да учта мобил алоқа оператори янги авлод тармоғини жорий этган.

Қизиғи шундаки, Хитой операторлари 5G тармоғида тижорий хизмат кўрсатишни ҳали ўтган йилнинг октябридагина бошлашган эди, бугун улар аллақачон барчадан ўзиб кетишган. Жанубий Кореяда эса мазкур тармоқ анча олдин, 2019 йилнинг бошидаёқ ишга туширилган эди.

Айтиб ўтиш керакки, Ucell уяли алоқа оператори Ўзбекистонда илк бор 5G тармоғини синовдан ўтказган ва кейинроқ амалда ишга туширган. Шунингдек, Uzmobile ҳам 5G технологиясини синов тариқасида жорий этган.

ЎҚИНГ: Хитой бутун бошли мамлакатларни интернетдан узиб қўйиши мумкин!