5G тармоғида ишлайдиган iPhone X ҳам чиқарилди!

  •   DiMaX
  •  1539
  •  23.12.2017 11:33

5G тармоғида ишлайдиган iPhone X ҳам чиқарилди!

Apple корпорацияси ўзининг бир қатор инновацияларга эга iPhone X суперфлагмани билан бу йил ҳаммани ҳайратга солишга эришди. Аммо у шунинг ўзи билангина тўхтаб қолгани йўқ, жумладан, кеча маълум бўлишича, купертинолик гигант бу смартфонининг янги модификациясини яратибди. Бу ҳақда Patently Apple ресурси хабар берган.

ЎҚИНГ: Apple: "iPhone X — бу ҳали бошланиши!"

iPhone X янги версиясининг асосий ўзига хослиги – бешинчи авлод 5G тармоғини қўллаб-қувватлашидир. Хабарга кўра, «олмали» корпорация Intel компанияси билан ҳамкорликда энг янги тармоқларда ишлай оладиган модем яратиш ишларини олиб бормоқда. Бу ишларни 2018 йилда ниҳоясига етказиш режалаштирилган.

Кўриниб турибдики, Apple биринчилар қаторида ўз мобил қурилмаларида 5G’ни қўллаб-қувватлаш функциясини жорий этишга интилаётир. Тўғри, бу борада бошқа компания ундан олдинлаб кетиб, аллақачон 5G-смартфон ишлаб чиқарган.

ЎҚИНГ: Илк ҳақиқий 5G-смартфонни қайси компания тақдим қилганини эшитдингизми?

Дунёда биринчи тўлақонли 5G тармоқлари 2019 йили пайдо бўлиши кутилмоқда. Унгача эса турли мамлакатлар бешинчи авлод уяли алоқа тармоғини синаб кўриш ишларини олиб бормоқдалар. Қувонарлиси – Ўзбекистон ҳам бу каби инновацион тенденциялардан ортда қолмаяпти.

ЎҚИНГ: UZMOBILE аллақачон 5G технологиясини синовдан ўтказди

Янги модификациядаги iPhone X моделига қайтадиган бўлсак, ундан ҳозирда бир нечта ўн донаси ишлаб чиқарилган бўлиб, Apple ходимлари уларни синовдан ўтказишади. Бу бирмунча мураккаб жараён бўлиб, бешинчи авлод тармоғининг олдиндан кўриб бўлмайдиган бир қатор хусусиятлари бевосита иш жараёнида аниқланади, қурилма унга мослаб созланади ва ҳоказо.

ЎҚИНГ: Telia Company Европадаги илк оммавий 5G тармоғини ишга туширди