5G тармоғининг хавфи борасидаги тажриба кутилмаган натижани кўрсатди!

  •   DiMaX
  •  1645
  •  10.12.2019 17:29

5G тармоғининг хавфи борасидаги тажриба кутилмаган натижани кўрсатди!

Бешинчи авлод уяли алоқа тармоғи ҳали энди жорий этилмоқда, аммо унинг зиёни ҳақида бонг уришмоқда. Масалан, Швейцарияда аввалроқ 5G тармоғининг жорий этилишига қарши норозилик намойишлари бўлиб ўтган.

ЎҚИНГ: Мобиль алоқа антенналари ҳаёт учун зарарлими?

Австралиянинг Радиацион муҳофаза ва ядро хавфсизлиги агентлиги мутахассислари 5G тармоғининг кишиларга таъсирини тажрибада ўрганишди. Бунга сабаб – электромагнит тўлқинларига гипер сезувчанлиги бор кишиларга ушбу алоқа стандартининг зарари ҳақида интернетда ва телевидениеда хабарлар авж олиб кетганидир.

Олимлар гиперсезувчан кишилар устида шундай тажриба уюштиришди: уларни 5G тармоғига уланган бир нечта қурилма турган хонага таклиф этиб, нималарни ҳис этганларини тасвирлаш топширилди. Бунда тажриба қилинаётган гиперсезувчан кишилар мазкур хонага бир неча бор қайта-қайта киритилди ва айни дамда ўша 5G-девайсларнинг ёқиқ ёки ўчиқ экани уларга айтилмади.

ЎҚИНГ: Инфографика: 3G, 4G ва 5G’ларнинг ўзаро фарқларини билиб оламиз!

Тажриба натижаларига кўра, электромагнит тўлқинларига сезувчанлиги юқори бўлган кишиларнинг бирортаси ҳам 5G-алоқа манбаларининг таъсирини сезишмаган! Текшириб кўрилаётган кишиларнинг ҳар бири мазкур қурилмаларнинг таъсирини сезаётганини тасвирлаб берар экан, айни шу дамда улардан бирортаси ишламаётганини ҳатто пайқамаган ҳам.

Олимларнинг сўзларига кўра, мазкур тажриба 5G тармоқларининг инсонлар саломатлигига мутлақо хавфсиз эканлиги англатмайди, аммо ҳатто ўта сезувчан кишилар ҳам унинг таъсирини сезишмагани – факт.

ЎҚИНГ: 4G ва 5G’ни амалда ўзаро таққослаб кўришди: кутилмаган натижа!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.