5G технологиясига яқиндагина ўтган Apple ҳам аллақачон 6G устида ишламоқда

  •   DiMaX
  •  191
  •  17.11.2020 09:26

5G технологиясига яқиндагина ўтган Apple ҳам аллақачон 6G устида ишламоқда

Биз Ўзбекистондаги бешинчи авлод тармоқларини ваъда қилинган тижорат ишга туширилишини чин дилдан кутаётган бўлган бир пайтда, дунё янги босқичга тайёрланмоқда. Жумладан, купертинолик корпорация ҳам олтинчи авлод уяли алоқа технологиялари устида иш бошлади, деб ёзади UZZOOM нашри.

ЎҚИНГ: Бизда қишлоқ аҳолиси аранг 3G ишлатаётган бир пайтда, Ойда...

Телекоммуникацион ечимлар альянси (ATIS) Apple компаниясининг Next G Alliance 6G саноат гуруҳига қўшилганлигини эълон қилди.

Купертино компаниясидан ташқари альянсга Charter, Cisco, Google, Hewlett-Packard, Intel, Keysight Technologies, LG, Mavenir, MITER ва VMware киради. Кўриниб турибдики, Huawei ва ZTE компанияларининг беқиёс технологик раҳбарияти шубҳа остига қўйилган.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йилнинг бошида LG компанияси 6G тармоғини яратишга киришган, кейинроқ Huawei ҳам 6G тадқиқотларини бошлаб юборган. Шунингдек, бош директор Лей Цзюнь расман маълум қилишича, Xiaomi ҳам аллақачон олтинчи авлод уяли алоқа тармоғи – 6G устида ишламоқда. Хитойнинг яна бир дадил компанияси – Vivo ҳам Европа иттифоқининг Интеллектуал мулк ташкилотига 6G тармоғи билан боғлиқ патент учун ариза топширган. Булардан ташқари...

ЎҚИНГ: Samsung 6G қачондан бошлаб жорий қилинишини айтди

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!