5G тезлиги тести: iPhone 12 барча Android-флагманларга мағлуб бўлди!

  •   DiMaX
  •  717
  •  16.03.2021 16:28

5G тезлиги тести: iPhone 12 барча Android-флагманларга мағлуб бўлди!

Февралнинг бошида биз дунё бўйича симсиз 5G-интернет тезлиги рейтингини эълон қилган эдик. Мазкур тадқиқот учун iPhone 12 смартфонидан фойдаланилган – унга ўрнатилган Ookla Speedtest иловаси орқали 15 та йирик шаҳарда 5G-интернет тезлиги ўлчанган.

ЎҚИНГ: Ўзбекистонда 2G, 3G, 4G ва 5G технологиялари: Тезкор интернетга улаш қандай кетяпти?

Opensignal таҳлил компанияси эса замонавий смартфонларнинг 5G тармоқларида маълумот алмашиш ўртача тезлиги бўйича тадқиқот ўтказиб кўрди. Буни қарангки, Apple’нинг янги флагманлари бу кўрсаткич бўйича ҳаттоки юқори 25 таликка ҳам кира олмаган! Олдинги авлод айфонларнинг интернет тезлигини-ку – айтмаса ҳам бўлаверади...

Кўриб турганингиздек, ўртача маълумот алмашиш тезлиги бўйича Samsung Galaxy S21 5G моделига тенг келадигани топилмаган – 56 Мбит/сония. Энг тезкор 5G-интернетли 25 та смартфон рўйхатига яна LG, OnePlus, TCL, Motorola ҳамда Google компанияларининг бир қатор маҳсулотлари ҳам кирган.

ЎҚИНГ: Намойиш қилинмаган Galaxy A52 5G кутилганидан ҳам арзон нархда дўконларга чиқди!

Мутахассислар айфонларнинг 4G тармоғидан 5G стандартига ўтиши билан интернет тезлиги 2,3 бараварга ошганини таъкидлашган, лекин Android-смартфонлар барибир анча олдинда.

Таҳлил компанияси Apple смартфонларида маълумот алмашиш тезлигини алоҳида диаграмма шаклида тақдим этган. Улар орасида энг яхшиси – 36,9 Мбит/сониялик натижа iPhone 12 Pro моделига насиб этган. Лекин эътибор беринг – бу кўрсаткич Android-смартфонлар рейтингида энг охирги ўринда турган LG Velvet 5G натижасидан (37,8 Мбит/сония) ҳам паст!

Samsung Galaxy S21 флагманида Snapdragon X60 модеми, қўлланган бўлса, iPhone 12 смартфонлари Snapdragon X55 модеми билан чиқарилган. Айфонларнинг тезлиги пастлигига яна бир сабаб – уларнинг корпусида антенналар жойлашувидир, дейишмоқда экспертлар.

Яна шуниси ҳам борки, рейтинг етакчиси – Samsung компаниясининг учинчи авлод 5G-смартфонидир; iPhone 12 туркуми эса купертиноликларнинг бу стандартда ишловчи илк қурилмалари ҳисобланади.

Айтиб ўтиш керакки, Ucell уяли алоқа оператори Ўзбекистонда илк бор 5G тармоғини синовдан ўтказган ва кейинроқ амалда ишга туширган. Шунингдек, Uzmobile ҳам 5G технологиясини синов тариқасида жорий этган.

ЎҚИНГ: Ўзбекистонда интернет нега қиммат? – АКТ вазирлиги изоҳ берди

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!