5G васвасаси: Redmi K30 5G икки соатдаёқ талаш бўлди!

  •   DiMaX
  •  1365
  •  07.01.2020 13:06

5G васвасаси: Redmi K30 5G икки соатдаёқ талаш бўлди!

Xiaomi корпорациясининг Redmi K30 5G смартфони ҳозирда бешинчи авлод уяли алоқа тармоғида ишловчи энг арзон телефон бўлиб турибди. Унинг 4G-версияси аввалроқ савдога қўйилган эди, бугун – 7 январдан эса флагманнинг 5G-талқини сотила бошлади.

ЎҚИНГ: Redmi K30’нинг тақдимотда айтилмаган сири фош бўлди! (+«жонли» видео)

Савдо бошланиши арафасида Redmi K30 5G билан тўлган омборхона суратлари тарқалган ва Xiaomi топ-менежерлари бу флагман барчага етишини айтишган эди. Бироқ компания раҳбари Лей Цзунь (Lei Jun) бугун маълум қилишича, савдо аллақачон тугаган – хитойликлар смартфонларни икки соатдаёқ талашиб сотиб олишган!

Redmi K30 5G моделининг кейинги партияси уч кундан сўнг – 10 январда савдога қўйилади. Ҳалиям унинг энг қиммат – 375 долларлик вариантини таклиф этишмоқда ва шуям талаш бўляпти. Янада арзон – 285 ва 330 долларлик вариантлари эса ҳали 14 январдагина сотувга чиқади.

ЎҚИНГ: Redmi K30 5G’нинг муносиб рақибини Samsung тайёрлаяпти

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!