6 июнда Nokia ўз «Ари»сини кўрсатади!

  •   DiMaX
  •  1295
  •  31.05.2019 10:33

6 июнда Nokia ўз «Ари»сини кўрсатади!

HMD Global компанияси жорий йилнинг 6 июнь куни Ҳиндистонда бўлиб ўтадиган тадбирига таклиф этмоқда. Унда қайсидир русумдаги смартфоннинг глобал тақдимоти бўлиши кутилмоқда.

ЎҚИНГ: Nokia’нинг янги смартфони FCC’да «қўлга тушди»: сиғимдор аккумулятор ва «тоза» Android!

Nokiapoweruser нашрига кўра, ушбу маросимда кодли номи Nokia Wasp бўлган смартфон намойиш қилинади. АҚШнинг Алоқа федерал комиссияси (FCC) маълумотлар базасида у яқинда TA-1191 модел рақами остида рўйхатдан ўтган.

Таъкидлаш керакки, HMD Global яқинда ўз қурилмаларини Marvel суперқаҳрамонлари номлари билан атай бошлаган. Улардан бири инглизчада «Wasp» деб номланади, бу эса «Ари» деганидир. 6 июнда тақдим этилиши кутилаётган мазкур смартфон бозорга Nokia 2.2 модели сифатида чиқарилса керак.

Ҳозиргача маълум бўлгани шуки, Nokia 2.2 корпусининг ўлчами 145,96х70,56 миллиметрни, тезкор/доимий хотиралари ҳажми эса 3/32 гигабайтни ташкил этади. Бу борадаги янгиликлардан биринчилар қаторида бохабар бўлиш учун Terabayt.uz’ни кузатишда давом этинг.

ЎҚИНГ: Ана бўлмасам! Nokia 9 PureView’ни сақич қоғози билан бузиб киришди!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.