6 ой ўтди: Йилнинг энг яхши смартфонларини аниқлаймиз

6 ой ўтди: Йилнинг энг яхши смартфонларини аниқлаймиз

Смартфон бозоридаги янгиликлар суръати тобора кўтарилиб, рақобатга янги моделлар қўшилмоқда. 2017 аксарият смартфонлари секин-аста ўз ўринларини бўшатиб беришмоқда.

2018 йилнинг ўтган 6 ойи мобайнидаги ҳолатдан келиб чиқиб, қуйида йилнинг энг яхши сотилган ва кучли мобил телефонлари тўғрисида маълумот беришга қарор қилдик. Бу галги рейтингга Apple, Xiaomi каби брендларнинг яхши сотилаётган моделларини киритмасликни маъқул кўрдик.

10) HTC U12+ (925 АҚШ доллари)

Анъанавий смартфон харид қилиш истагида бўлган учун айни муддао. Экран юқорисида кесиғи йўқ ва қайрилма дисплейга эга бўлмаган, бизга қадрдон дизайн сақлаб қолинган кучли смартфон керак бўлса, марҳамат!

Тайванлик бренд 6 дюймли экран учун 2880 га 1440 пиксел (Quad HD+) сиғимли дисплей танлаган. Экран томонларининг нисбати 18:9 ўлчамли. Экран сўнгги айфон каби HDR 10 функциясига эга бўлади, шунингдек Corning Gorilla Glass 5 ҳимоя шишаси билан қопланган.

Жорий йилги анъаналар асосида 8 ядроли, 2,8 ГГц частотат тезлигига эга Qualcomm Snapdragon 845 процессори платформадаги муҳим аппарат таъминоти бўлади. График-тасвирларни Adreno 630 видео картаси қайта ишласа, алоқа сифати учун X20 LTE модеми жавоб беради.

6 ГБ тезкор ҳамда 64/128 ГБ доимий хотира кўпчилик учун маълумот сақлашда етарли бўлса керак.

USB Type-C нафақат маълумот алмашиш, балки электр токи сиғими 3500 мА соат бўлган аккумулятор батареясини Quick Charge 3.0 (4.0) технологияси асосида 45 – 55 дақиқа ичида тезкор қувватлаш учун ҳам асқотади.

Смартфон тўртта камераси (иккита олд ва иккита бош), сезгир ромлари билан ҳам ўзига хос.

9) NOKIA 7 PLUS (462 АҚШ доллари)

Nokia 7 Plus смартфони 6 дюймли IPS-экранга эга бўлган. Унинг пикселлар сиғими 2160 га 1080 та белгига тенг, яъни FHD+. Смартфон корпуси керамикадан тайёрланган.

Бош камера қўш сенсорли - 12 Мп аниқлигида. Гаджетнинг олд камера сиғими 5 мегапикселли. Олд камера кенг бурчакли, яъни 84 градусли суратлар олади. Камераларда Zeiss оптика бренди ишлаб чиқарган модуллардан фойдаланилган.

Платформа самарадорлиги учун 8 ядроли Qualcomm Snapdragon 660 процессори хизмат қилади. Унинг частота тезлиги 2,2 ГГц.

Nokia 7 Plus девайсида 4 ГБ оператив ҳамда 64 ГБ ҳажмидаги доимий хотира мавжуд. microSD ёрдамида хотирани 256 гигабайтгача катталаштириш мумкин.

Аккумулятор сиғими ҳам ёмон эмас -- 3 800 мА соат.

 

8) MOTOROLA MOTO G6 PLAY (223 АҚШ доллари)

Девайс экрани 5,7 дюймли ва 1080х720 пиксел сиғимли. Унинг платформасида бошланғич имкониятли Snapdragon 430 чипсети мавжуд. Гаджет тезкор хотираси 3 ёки 4 гигабайтли. Доимий хотира эса 32 ёки 64 гигабайтли. Смартфон қуввати учун ток сиғими 4000 мА/соат бўлган аккумулятор танланган.

Девайс бош камераси 13 мегапикселли сенсорлардан иборат. Олд камера бўлса 8 мегапикселли.

Агар сизга жуда арзон ва замонавий кўринишдаги, юпқа смартфон керак бўлса, унда иккиланманг.

7) SONY XPERIA XZ2 (927 АҚШ доллари)

Sony Xperia XZ2 модели 5.7 дюймли, Full HD+ (2160 x 1080) сиғимли ва LCD HDR-матрицали дисплей билан таъминланган.

Платформа самарадорлиги учун Qualcomm’нинг энг сўнгги Snapdragon 845 процессори, 4 гигабайтли тезкор ва 64 гигабайтли доимий хотира танланган. microSD орқали доимий хотирани 400 гигабайтгача катталаштириш мумкин.

Xperia XZ2 корпуси алюминий синч билан ўраб олинган ва дисплей 3D шаклига эга Corning Gorilla Glass ҳимоя шишаси билан қопланган.

19 мегапикселли сенсорнинг апертураси f/2.0 стандартида. Бош камера фазали аниқлаш, лазерли автофокус, LED фоточақноқ, гибрид автофокус, 5 ўқли барқарорлаштириш каби функцияларга эга. Унда 4K сиғимли HDR видео тасвирга олиш мумкин.

Xperia XZ2 бош камераси секинлаштирилган режимда секундига 960 та кадр ёзиш имконига эга.

Олд камера 5 мегапикселли ва Sony’нинг 3D модел сканерлаш технологияси ёрдамида фойдаланувчи қиёфасининг эможисини яратиши мумкин.

Xperia XZ2 модели Hi-Fi аудио технологияси ва Qualcomm’нинг aptX HD чипига эга бўлган ва стерео динамиклар овозни “S Force” технологияси бўйича 20 фоизга яхшилаб беради.

6) LG G7 THINQ (794 АҚШ доллари)

LG G7 ThinQ — кучли ва мусиқий смартфон. 6,1 дюймли дисплейнинг томонлар нисбати бугунги кун учун ноодатий — 19,5:9. Экран сиғими 3120х1440 пиксел (QHD+), ҳар бир дюймда 564ppi пиксел тўғри келади, ёрқинлик даражаси 1000 нитгача етади. IPS матрицали экран олд панелнинг 82,97% қисмини эгаллаб олган.

Super Bright Display технологияси — ҳар бир пикселга қўшимча оқ пиксел қўшилган. Созламаларда экран устидаги ўйиқни ёпадиган функция мавжуд.

Бу йил LG «шишадор» трендни давом эттирган ва янги гаджетнинг орқа панелини пишиқ шишадан ишлаган. Корпус IP68 (MIL-STD-810G ҳарбий стандарти) стандарти асосида сув ҳамда чангдан қўрқмайди.

LG G7 TninQ фойдаланувчини ўзининг сифатли овози билан ҳайратга солади. Сифатли овоз учун 32 битли Hi-Fi Quad DAC ва 4 томонлама рақамли-аналог аппарат таъминоти жавобгар. DTS X (сиғимдор овоз) ва Boombox динамиги ўртасидаги ҳамкорлик натижасида смартфон бас овозни етказиб беради, шунингдек ундаги овознинг бошланғич даражаси 6 децибелдан юқори бўлади.

LG яна бир замонавий трендни қўллаб, флагманида бош камера учун қўш сенсор танлаган. Олд панелдаги 8 Мп аниқлигидаги объектив учун f/1.9 стандартли апертура танланган. Олд камерада қиёфани таниш технологияси жорий қилинган.

LG G7 ThinQ "юракчаси"га Snapdragon 845 флагман процессори танланган. Смартфон 4 Гб тезкор ва 64 Гб доимий хотира билан таъминланган.

LG G7+ ThinQ модели эса 6 Гб тезкор ва 128 Гб доимий хотирага эга бўлган.

5) MOTOROLA MOTO G6 PLUS (356 АҚШ доллари)

Унинг экрани 5,9 дюймли ва 2160 х 1080 пиксел аниқлигига эга. Девайс платформасига ўрта имкониятли Snapdragon 630 масъул. Смартфон тезкор хотираси 4 ёки 6 ГБ, доимий хотира 64 ёки 128 ГБ. Акумуляторнинг ток сиғими 3200 мА/соат.

Девайс бош камераси — 12 ва 5 мегапикселли сенсорлардан иборат. Унинг олд камераси 8 ёки 16 мегапикселли (сотиладиган минтақага боғлиқ).

4) HONOR 9 LITE (263 АҚШ доллари)

Moto G6 Play, эҳтимол энг яхши ва арзон смартфон бўлиши мумкин, бироқ озроқ пул қўшиб, Honor 9 Lite моделини харид қилган ҳам мақсадга мувофиқ.

18:9 стандартли чўзинчоқ экран мисоли ромсиз дизайнда тайёрланган. Дисплей ёрқин ва флагманларники каби сифатли.

Honor 9 Lite дисплейининг диагонали 5,65 дюйм, сиғими эса 2160х1080 белгига тенг. Экран томонларининг нисбати 18:9 га тенг ва у IPS матрицали. Тўғриси, ҳар дюймда 428ppi пикселнинг бўлиши барча фойдаланувчиларни бирдек хурсанд қилади.

Корпус жозибадор — Honor 9 Lite шишадор, P Smart — металл (пластик улоқлар бор) хомашёсидан тайёрланган.

NFC модули ҳам бор.

Тезкор процессор иловаларни тезкор очса ҳам, "оғир" ўйин ўйнаганда сабрли бўлиш керак.

Аккумулятор бир суткага туриб беради.

Huawei Honor 9 Lite моделига қўш сенсорли бош камера технологиясини ҳам усталик билан ўзлаштирган ва бу гаджетида татбиқ қилган. Ҳатто, бу гал селфилар учун ҳам 2 та камера модули ўрнатилган.

3) SAMSUNG GALAXY S9 (979 АҚШ доллари)

Samsung Galaxy S9 модели эгаллаб турибди. Samsung Galaxy S9 флагмани энг яхши камера, сунъий ақл технологиясига ҳамда кучли ҳимояланган тизимга эга бўлгани билан аввалги флагманлардан ажралиб туради. Дизайн, камера, аниможи технологиялари – булар бари ўзига хос ва янгилик. S9 моделида экран диагонали  – 5.8 дюйм.

Ўқинг: Galaxy S9/S9+ : суперфлагманларнинг сири!

2) ONEPLUS 6 (621 АҚШ доллари)

6.28 дюймли, 1080x2280 пиксел сиғимли экран матрицаси Super AMOLED.

OnePlus 6 флагмани платформаси 2.45 Ггц частота тезлигида ишлайдиган 8 ядроли Snapdragon 845 процессори, 6/64 Гб ёки 8/128/256 Гб тезкор ва доимий хотирасидан иборат бўлган.

Камера масаласида эса, бош камера 16 мегапикселли ҳамда 20 мегапикселли сенсорлардан таркиб топган. Бош камера оптик барқарорлаштириш, портрет режими, секундига 60 кадрли 4K видео олиш жиҳатларига эга бўлган. Ўтган йили тақдим қилинган OnePlus 5T моделига нисбатан бу флагман қоронғуда нисбатан ёрқин суратлар олади.

OnePlus 6 "super slow motion", яъни секинлаштирилган видео олиш функциясига ҳам эга бўлган. Олд камера учун 16 мегапикселли сенсор танланган.

Қўш SIM-картали девайс Android 8.1 бошқарувида фаолият кўрсатади. Унинг қуввати учун 3300 мА соат ток сиғимига эга аккумулятор масъул.

1) HUAWEI P20 PRO (1,059 АҚШ доллари)

Huawei P20 Pro смартфон саноатида учта объективли бош камерага эга бўлган илк смартфон ҳисобланади. Улардан бири 40 мегапиксел аниқлигидаги сурат олади ва 5 карралик гибрид яқинлаштириш технологиясини таклиф қилади. Leica компанияси ишлаб чиқарган бундай камера технологияси ҳозирча смартфонда сурат олишда жаҳонда илғор.

Шу билан бирга, смартфон платформасига жавобгар бўлган процессор ҳам "сунъий ақл" функциясига эга бўлган.

Учта сенсор бош камерага уч карралик оптик яқинлаштириш ҳамда беш карралик гибрид яқинлаштириш имконини беради. DxOMark лабораторияси экспертлари ҳам Huawei P20 Pro камерасининг умумий қобилиятини, яъни ҳам сурат, ҳам видео тасвир олишини 109 баллга баҳолашган. Ҳозирча смартфон саноатидаги бирор девайс бундай юқори балл олмаган.

Huawei P20 Pro'нинг жиҳатлари:

Дисплей: 6,1-дюймли, OLED матрицали, FullHD+ сиғимли (2240x1080 пикселли) ва томонлар нисбати -- 18,5:9 стандартли;

Чип: 8 ядроли, "сунъий ақл"га эга Kirin 970;

Хотира: 6 ГБ тезкор ва 128 ГБ доимий;

Камера: 16 Мп + 20 Мп + 40 Мп, f/1.6 + f/1.8 + f/2.4, 5 карралик яқинлаштириш, олд камера 24 Мп, олд камерада ҳам портрет режими бор;

Аккумулятор: 4000 мА соат;

Операцион тизим: Android 8.1 Nougat'нинг ўзлаштирилган EMUI 8.1 прошивкаси.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Шуҳрат Сатторов

Журналист ва таржимон, 2012 йилдан ахборот технологиялари соҳасида фаолият юритиб келмоқда. Мобиль технологиялар, коммуникация, "электрон ҳукумат" тизими йўналишларида илмий изланиш олиб боради.