6 ойга етмай 15 миллионта сотилган Redmi Note 7 арзонлашди, ортидан Redmi Note 8 ҳам тайёр!

  •   DiMaX
  •  3228
  •  11.07.2019 13:37

6 ойга етмай 15 миллионта сотилган Redmi Note 7 арзонлашди, ортидан Redmi Note 8 ҳам тайёр!

Xiaomi компаниясининг Redmi Note 7 смартфони энг оммабоп моделлардан бири бўлди. Савдога чиққанидан кейинги 129 кун ичида 10 миллионлик довонни забт этган ушбу қурилма дунё бўйича антеннаси энг зўр телефонлар ўнталигига ҳам кирган.

ЎҚИНГ: ТОП-10: Уяли алоқа сигналини энг яхши тутувчи смартфонлар (2019 йил июль)

Xiaomi вице-президенти ҳамда Redmi бренди раҳбари Лу Вейбинг (Lu Weibing) кеча маълум қилишича, ҳали олти ойга ҳам етмасдан, 15 миллион донадан ошиқ Redmi Note 7 (харид қилиш) смартфони сотилган!

Шу муносабат билан компания тезкор/ички хотираси 6/64 гигабайтлик Redmi Note 7 нархини тушириб, Хитойда уни 1399 эмас, балки 1199 юандан сота бошлади – бу эса 175 долларга тенг қиймат. Ундан ташқари, Redmi Note 7 Pro моделининг 6/128 гигабайтлиги ҳам 1599 юандан 1399 юангача – 205 долларгача арзонлаштирилган. Эслатиб ўтамиз, яқиндагина Mi 9 ҳамда Mi 9 SE флагманлари нархлари пасайган, шунингдек, Xiaomi «мобил кинотеатр»и – Mi Max 3 рекорд даражада арзонлашган эди.

ЎҚИНГ: Mi 9T ҳамда Redmi 7A смартфонлари Terashop'га етиб келди! Xiaomi'нинг барча смартфонлари арзонлашди, нархлари билан танишинг! (2019 йил, 6 июль)

Булардан ташқари, инсайдерларнинг хабар беришича, компания тез орада Redmi Note туркумидаги янги смартфоннинг тизерларини тарқата бошлайди. Кузатувчиларнинг фикрича, бу Redmi Note 8 модели бўлиши мумкин.

Ушбу янги смартфон аллақачон тайёр бўлган, фақат Xiaomi унинг рекламасига шошилмай турибди. Сабаби – 23 июлда унинг асосий рақобатчиси бўлмиш Honor 9X модели тақдим этилиши керак. Ўшанда жамоатчиликнинг эътиборини мазкур рақибдан чалғитиб, ҳамёнбоп бренднинг оммабоп Redmi Note туркумига тегишли навбатдаги смартфон билан мақтана бошлашади.

Redmi Note 8 модели сифатида бозорга тақдим этилиши кутилаётган ушбу қурилманинг айрим техник жиҳатлари ҳам маълум. Аввало, уни уч модулли бош камера билан жиҳозлашади. Қолаверса, кўплаб арзон моделлардан олиб ташланган инфрақизил порт бу смартфонга жорий этилади – уни маиший техника жиҳозларини масофадан бошқариш пульти сифатида қўллаш мумкин бўлади. Булардан ташқари, кутилаётган гаджет стереодинамиклар билан ҳам таъминланишини айтишаётир.

ЎҚИНГ: Ниҳоят, узоқ кутилган Xiaomi CC туркумидаги илк учта смартфон тақдим қилинди!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!