6 январда тақдим этиладиган Nokia 6 (2018) смартфони Geekbench’да «қўлга тушди»

  •   DiMaX
  •  1577
  •  04.01.2018 10:48

6 январда тақдим этиладиган Nokia 6 (2018) смартфони Geekbench’да «қўлга тушди»

HMD Global компанияси ўтган йили тақдим этилган Nokia 6 смартфонининг 2018 йилги моделини тайёрлаётгани ҳақида хабар бергандик. Мазкур модел энди Geekbench бенчмаркида синовдан ўтказиб кўрилди ва сайтнинг маълумотлар базасида унинг хусусиятлари акс этди.

ЎҚИНГ: Ўрта нархли Nokia 6 (2018)нинг ҳайратга лойиқ техник хусусиятлари фош бўлди

Geekbench сайтидан олинган маълумотларга кўра, бу девайс Android 8 (Oreo) операцион тизим талқини бошқаруви остида ишлайди. Стандарт модификацияда унинг тезкор хотираси 4 гигабайт ҳажмга эга.

Хабарларга кўра, Nokia 6 (2018) модели 6 январдаёқ тақдим этилиши мумкин. Қадимий телефонсоз бренднинг ушбу ва бошқа гаджетлари ҳақидаги янгиликлардан биринчилар қаторида хабардор бўлиш учун бизни кузатиб боринг.

ЎҚИНГ: Ниҳоят, Nokia 9 ва Nokia 8 (2018) тақдимот санаси ҳамда нархлари маълум!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!