600 фоиз бу жуда катта ўсиш: қандай рангдаги смартфонлар оммалашмоқда

  •   Saroy
  •  1148
  •  18.09.2018 12:51

600 фоиз бу жуда катта ўсиш: қандай рангдаги смартфонлар оммалашмоқда

Бу йил қандай рангдаги смартфонлар оммавий тус олди? Маълум бўлишича, оқ ранг ҳам эмас, тилла ранг ҳам эмас. Ҳозир эътибор кўпроқ ярқироқ мовий, қизил ва қирмизи рангдаги моделларга қаратилмоқда.

Харидорлар орасида энг оммалашган ранг эса, мовий ранг бўлмоқди. Мовий рангдаги девайсларнинг сотуви ўтган йилнинг шу даври билан таққослаганда 600 фоизга ўсган. Йил бошидан буён сотилган барча смартфонлар орасида мовий рангли гаджетлар 16,5 фоизни ташкил этди.

Шунингдек, қизил рангли қурилмаларнинг савдоси  ҳам икки ярим баробарга ортган, қирмизи рангдаги стартфонларнинг сотилиши эса бир ярим баробарга ортган.  Apple ҳам бу йил ўзининг XR’сини бекорга турли рангда чиқаргани йўқ.   — Купертинода модага жиддий эътибор қаратилади. Аммо ҳар доим урфда бўлган оппоқ рангдаги аппаратларнинг савдоси тушиб бормоқда. Бундай қурилмаларнинг сотуви ўтган йилнинг шу даври билан таққослаганда  Россияда 63 фоизгача тушиб кетган.

ЎҚИНГ:2018 йил бошида энг оммалашган 10 смартфон

Савдо тармоқларида ушбу янги трендни ёшлар аудиториясининг тўлов қобилияти ошгани билан боғлашмоқда. Кечаги ўсмирлар бугун мустақил равишда ўзига маъқул бўлган, ҳаёт тарзига мос тушадиган смартфонни харид қилишмоқда.

Нима бўлганда ҳам бу йил энг кўп сотилган смартфонлар қора ва кўк рангда бўлди.

Ушбу рангдаги қурилмаларни харидорнинг ҳар иккинчиси маъқул кўрмоқда. Иккинчи ўринда тилла рангдагилари бўлди, лекин ёрқин рангдагиларнинг оммавийлашиб бораётгани сабабли уларни сотуви қисқармоқда. Жорий йилда ушбу рангдаги аппаратларнинг сотуви 22 фоизгача тушиб кетди.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, бу йил смартфон танлашда харидорлар кўпроқ ностандарт рангдаги аппаратларни: кўк, мовий, сариқ ва тўқ сариқларни танламоқдалар, шунингдек классика ҳам эсдан чиқмаяпти, яъни қора рангдагилари.

ЎҚИНГ:Жаҳон миқёсида энг кўп сотилаётган 5 смартфон