6000 мАс батареяли, 129 долларлик Xiaomi смартфони ярим соатда 70 мингта сотилди!

  •   DiMaX
  •  4842
  •  30.11.2020 10:43

6000 мАс батареяли, 129 долларлик Xiaomi смартфони ярим соатда 70 мингта сотилди!

Xiaomi корпорациясининг Poco (ёки POCOPHONE) суббренди ўтган ҳафтада қуввати 5 кунга етувчи, Poco M3 русумли ностандарт телефонини намойиш қилган эди. Дунё бўйича энг оммабоп 10 смартфон рейтингида у, мана учинчи ҳафтадирки, етакчилик қилиб келмоқда.

ЎҚИНГ: iPhone ва Xiaomi смартфонлари импортига тўсиқ қўйилмоқда

Poco M3 моделининг 4/64 гигабайтлик варианти учун 149 АҚШ доллари, 4/128 гигабайтлигига эса 169 доллар миқдорида нарх белгиланган. Компания унинг савдога чиқарилишини атайлаб 27 ноябрга, яъни «Қора жума» – чегирмалар кунига тўғрилаган.

Айни шу куни бу смартфон ўз нархидан 20 долларга арзонроқ – тегишлича 129 ва 149 долларга сотилган. Бу «ҳийла» роса иш берибди – компания бу хусусда Twitter орқа хабар берган: унга кўра, ўттиз дақиқа ичидаёқ етмиш мингта Poco M3 сотилган!

Айтиш керакки, бу ютуқда Poco M3 моделининг нархи ва хусусиятлари ўртасидаги мутаносиблик асосий роль ўйнаган. Чунки 6000 мА/соатлик аккумуляторининг қуввати беш кунга етувчи, Full HD+ экранли, асосий датчиги 48 МПлик учталик камерага етувчи смартфонни 129 долларга бошқа ҳеч ким таклиф эта олмайди-да!

Компания бу ярим соатда Poco M3 сотувидан қанча пул ишлаб олганини айтмаган; бироқ нархидан келиб чиқиб айтиш мумкинки, бу смартфон сотувидан 30 дақиқада 9 миллион доллар тушган. Ушбу моделнинг хусусиятлари билан батафсил танишишни истаганлар мана бу хабаримизга ўтишлари мумкин.

Бундан ташқари, Xiaomi корпорациясининг бошқа суббренди куни кеча Redmi Note 9 5G, Redmi Note 9 Pro 5G ҳамда Redmi Note 9 4G русумли смартфонларини тақдим этган. Мазкур моделларини Redmi келаси ой бошидан – 1 декабрдан очиқ савдога чиқаради, ҳозир эса улар учун олдиндан буюртма оляпти ва...

ЎҚИНГ: Сотувга чиқмасиданоқ рекорд ўрнатган Redmi Note 9 Pro 5G сири нимада?

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!