64 мегапикселлик камерали илк смартфонни Samsung чиқармоқчи эди, лекин...

  •   DiMaX
  •  1443
  •  24.07.2019 12:25

64 мегапикселлик камерали илк смартфонни Samsung чиқармоқчи эди, лекин...

Смартфонлар камералари учун 64 мегапикселлик оптик датчикни айнан Samsung ишлаб чиққан ва у ISOCELL Bright GW1 деб номланади. Бироқ негадир ушбу камерани қўлловчи қурилмани биринчи бўлиб бошқа – хитойлик смартфонсозлар тақдим этишяпти!

ЎҚИНГ: Samsung дамини олсин - 64 МПлик илк смартфонни биринчи бўлиб Realme кўрсатади!

Бунинг сабабини фақат Samsung билади, аммо Ice Universe номи билан машҳур бўлган инсайдер ҳам бир нималарни билади-ёв. Унинг Twitter’да ёзишича, жанубий кореяликлар чиндан ҳам ISOCELL Bright GW1 датчикли камерага эга смартфон тайёрлашган. Бу қурилма Galaxy A туркумига мансуб бўлиб, R6 кодли номи остида тайёрланаётган экан.

Ҳатто ушбу смартфоннинг модели ҳам айтилганди, лекин Samsung номаълум сабабга кўра бу модел устидаги ишларини тўхтатибди.

ЎҚИНГ: Galaxy A70S – камераси 64 мегапикселлик биринчи смартфон!

Шу тариқа, ISOCELL Bright GW1 датчикларининг барчаси ҳозирча Realme ҳамда Xiaomi компанияларига сотилади ва Samsung бу борада биринчи бўла олмайди. Ice Universe’нинг таъкидлашича, жанубий кореяликларда ҳам барибир 64 мегапикселлик камерали смартфон бўлади, фақат унинг тақдимоти кейинги йилга қолдирилган.

«Хитойча Apple» эса ISOCELL Bright GW1 датчигига эга бўлган биринчи камерофонини ҳамёнбоп Redmi бренди остида намойиш қилмоқчи. Унинг айнан қайси модел эканлиги ҳақида мунозаралар бошланди. Энг оммабоп вариантлар – Redmi K30 ҳамда Redmi Note 8 бўлиб турибди.

ЎҚИНГ: Redmi камераси 64 МПлик биринчи смартфонини ва унда олинган расмни эълон қилди

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.