64 млн долларлик телефонларни Ўзбекистон қаерлардан импорт қилди?
Жорий йилнинг 1 ноябрь ҳолатига кўра, мамлакатга қиймати 64,6 млн. AҚШ долларига тенг бўлган 781,7 минг дона мобил телефонлар импорт қилинган. Бу тўғрида Давлат статистика қўмитаси маълумот бермоқда.
ЎҚИНГ: IMEI-кодлар давлатни қанчага бойитганини биласизми?
Ўзбекистонга 19 та давлатдан мобил телефонлар олиб келинган; улар орасидан эса энг кўп қуйидаги давлатлардан импорт қилинган:
- Хитой – 556,6 минг дона;
- Вьетнам – 143,4 минг дона;
- Ҳиндистон – 36,7 минг дона;
- БАА – 23,9 минг дона;
- Россия – 11,3 минг дона.
Маълумот ўрнида, мамлакатда 2019 йилда 235 минг дона, қиймати 31,7 млрд. сўмлик уяли ва бошқа симсиз алоқа тармоғи учун телефонлар ишлаб чиқарилган.
ЎҚИНГ: IMEI-кодни рўйхатдан ўтказиш бўйича аниқ ва лўнда қўлланма