64 млн долларлик телефонларни Ўзбекистон қаерлардан импорт қилди?

  •   DiMaX
  •  1156
  •  30.11.2020 16:04

64 млн долларлик телефонларни Ўзбекистон қаерлардан импорт қилди?

Жорий йилнинг 1 ноябрь ҳолатига кўра, мамлакатга қиймати 64,6 млн. AҚШ долларига тенг бўлган 781,7 минг дона мобил телефонлар импорт қилинган. Бу тўғрида Давлат статистика қўмитаси маълумот бермоқда.

ЎҚИНГ: IMEI-кодлар давлатни қанчага бойитганини биласизми?

Ўзбекистонга 19 та давлатдан мобил телефонлар олиб келинган; улар орасидан эса энг кўп қуйидаги давлатлардан импорт қилинган:

  1. Хитой – 556,6 минг дона;
  2. Вьетнам – 143,4 минг дона;
  3. Ҳиндистон – 36,7 минг дона;
  4. БАА – 23,9 минг дона;
  5. Россия – 11,3 минг дона.

Маълумот ўрнида, мамлакатда 2019 йилда 235 минг дона, қиймати 31,7 млрд. сўмлик уяли ва бошқа симсиз алоқа тармоғи учун телефонлар ишлаб чиқарилган.

ЎҚИНГ: IMEI-кодни рўйхатдан ўтказиш бўйича аниқ ва лўнда қўлланма