64 МПлик квадрокамера ва 6000 мА/соатлик батареяли Samsung «мегамонстр»ининг хотираси ҳам катта! Лекин нархи...

  •   DiMaX
  •  5247
  •  19.02.2020 08:52

64 МПлик квадрокамера ва 6000 мА/соатлик батареяли Samsung «мегамонстр»ининг хотираси ҳам катта! Лекин нархи...

Бир ҳафтадан кейиноқ Samsung ўзининг автономлик бўйича «мегамонстр» – Galaxy M31 смартфонини тақдим этади. Гарчи арзон туркумга мансуб бўлса-да, унда асосий сенсори 64 мегапикселлик тўрт модулли бош камера қўлланган.

ЎҚИНГ: Galaxy M31 ўзи арзон бўлса-да, ўрта нархли Galaxy A51 билан беллаша олади! («жонли» сурат)

Кутилаётган қурилманинг кучли жиҳатларидан яна бири – 2019 йилнинг сентябрида чиққан арзон Galaxy M30s смартфонидаги каби, 15 ваттлик технология асосида тезкор қувват олишга қодир бўлган, нақ 6000 мА/соатлик аккумуляторидир. Таниқли тармоқ информатори Судҳаншу Амбҳоре (Sudhanshu Ambhore) куни кеча Galaxy M31 моделининг янги суратлари ва деярли барча хусусиятларини эълон қилди.

Шундай қилиб, бу моделда Super AMOLED дисплей ўлчами диагоналига 6,4 дюймни ташкил этади, тасвир аниқлиги эса Full HD+ форматида. Samsung унда ўзининг Exynos 9611 процессорини қўллайди. Galaxy M31 тезкор хотираси 6 ГБ бўлиб, яна «бағрикенг» ҳам экан – доимий хотираси нақ 128 гигабайтлик!

ЎҚИНГ: Galaxy A41 бенчмаркда: Samsung уни арзон қилиш учун кутилмаган ишга қўл урибди!

Galaxy M31’нинг дисплей кемтигига жойланган олд камераси селфи ишқибозларига маъқул келади – нақ 32 мегапикселлик сенсор. Тўртталик бош камера эса янада кучли – 64, 8, 5 ва 5 мегапикселлик модуллар. Булардан иккинчи датчик ўта кенг бурчакли объектив билан, учинчиси – макрообъектив билан тақдим этилган бўлиб, охиргиси саҳна чуқурлигини ўлчашга хизмат қилди.

Galaxy M31 корпуси 159,2х75,1х8,9 миллиметрлик ўлчамга ва 191 граммлик вазнга эга. Samsung уни қора, кўк ва қизил рангларда, лекин нисбатан юқори нархда таклиф этади. Galaxy M30s бошида 195 долларга баҳоланган бўлса, Galaxy M31 нархи 225 доллардан бўлиши айтилмоқда.

ЎҚИНГ: Samsung иккита ҳамёнбоп смартфонини Android 10’га эртароқ янгилай бошлади

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!