6,5" AMOLED дисплей, тўртта камера ва 6,000 мАс аккумуляторга эга Samsung Galaxy M31s смартфони тақдим қилинди

6,5

Анчайин оммабоп бўлган Galaxy M серияси моделлари қаторига яна бир вакил келиб қўшилди. Қарши олинг — Galaxy M31s.

Смартфон 6,5 дюймлик Infinity-O sAMOLED панелга эга бўлади. Бу дисплей тури M серияси смартфонларига биринчи марта қўйилмоқда. 6,000 мА/соат сиғимли аккумуляторни қувватлаш учун эса 25 ваттлик зарядчик қадоқ таркибига киритилган.

Девайс қора ва кўк ранглардан иборат градиант дизайнга эга ва бармоқ изи сканери ён томонга жойланган.

Орқа панелга қарасак, 64 мегапикселлик Sony IMX682 асосий камераси, 12 мегапикселлик ультракенг бурчакли камера ҳамда иккита 5 мегапикселлик макро ва сатҳ камералар борлигини кўриш мумкин. Samsung ушбу смартфонга Single Take функциясини ҳам қўшган. Бу билан камера тугмасини бир босишда ўнтагача расм ва видео олиш мумкин. Селфи камера вазифасини эса, худди M31'даги каби, 32 мегапикселлик линза бажаради.

Galaxy M31s Exynos 9611 чипида ишлаб, 6/8 ГБ тезкор ва 128 ГБ доимий хотирага эга бўлади. Тескари қувватлаш технологияси сабаб 6,000 мА/соатлик аккумулятор билан бошқа қурилмаларни ҳам зарядлаш мумкин. Оддий қилиб айтганда, M31s'дан чўнтак зарядчиги (повербанк) сифатида фойдаланса ҳам бўлади.

Дастурий таъминотга келсак, қурилма Android 10 асосига қурилган OneUI 2.1 қобиғида ишлайди. Савдолар 6 августдан бошланади. 6/128 ГБ моделларни 273 доллардан, 8/128 ГБ моделларни эса 300 доллардан бошлаб харид қилиш мумкин бўлади.

ЎҚИНГ: Ўта арзон Galaxy M01 Core смартфони чиқди: сиз уни «танийсиз»!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.