7 июнгача Xiaomi ва Redmi смартфонларини янада арзон олиш имкони бор!

  •   DiMaX
  •  2119
  •  02.06.2020 13:52

7 июнгача Xiaomi ва Redmi смартфонларини янада арзон олиш имкони бор!

Xiaomi корпорацияси Россиядаги расмий сайти орқали турли айрим маҳсулотларини арзон сотиб келмоқда. Унинг навбатдаги акцияси «Июнь чегирмалари» деб номланган ва 7 июнга қадар давом этади.

ЎҚИНГ: Xiaomi Mi Band 5 билагузуги қачон тақдим қилинади?

«Июнь чегирмалари» акцияси доирасида ишлаб чиқарувчи ўз маҳсулотлари учун 3000 рублгача борувчи чегирмалар ваъда қилмоқда. Шунингдек, баъзи товарлар харидида ҳадялар ҳам қўшиб беради.

Масалан, Xiaomi Mi Note 10 Pro смартфони сотиб олаётиб, Mi Body Composition Scale 2 ақлли тарозисини рамзий 1 рубль эвазига қўлга киритиш мумкин (алоҳида ҳолида бу гаджет 2 490 рубль туради). Яқиндагина чиққан Redmi Note 9S харидида эса 2000 рубллик чегирмадан ташқари, Redmi Power Bank портатив аккумуляторини совғага олиш имкони бор.

ЎҚИНГ: Ўта арзон Redmi 9A ва Redmi 9’дан ташқари Redmi 9C ҳам тайёр: батафсил хусусиятлари ва нархлари

4 июндан бошлаб эса Redmi Note 9 Pro харид қилаётиб, Mi Band 4 фитнес-билагузугини атиги 1 рублга олиш мумкин бўлади. Ўша кундан Xiaomi Mi 10 флагмани харидорларига компания улкан саховат кўрсатяпти: алоҳида ҳолида 19 660 рубллик Redmi Note 8 Pro смартфонини совға қилишади!

Акция доирасида Redmi Note 8T смартфони учун 3 799 рубллик, Redmi Note 8 Pro учун эса – 3 минг рубллик чегирмалар эълон қилинган. Шунингдек, бошқа русумлардаги смартфонларга, Xiaomi экотизимининг чангютгичдан тортиб чемодангача бўлган турли вакиллари учун чегирмалар амал қилади.

Демак, айни дамда Россияда бўлиб турган мухлисларимиз расмий сайтдаги тегишли саҳифага мана бу ҳавола орқали ўтиб, чегирмалардан фойдаланишлари мумкин. Агар яқинларингиздан кимдир айни дамда шу мамлакатда бўлса – бу янгиликни уларга етказиб қўйсангиз ҳам бўлади.

ЎҚИНГ: Xiaomi аллақачон иккита смартфонига глобал барқарор MIUI 12 тарқатяпти!

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!