7 камерали Huawei флагманининг шу ва бошқа хусусиятлари билан танишамиз!

  •   DiMaX
  •  1630
  •  12.09.2019 13:46

7 камерали Huawei флагманининг шу ва бошқа хусусиятлари билан танишамиз!

Хитойлик техногигант яқин кунлар ичида янги смартфонларини, шу жумладан Huawei Mate 30 Pro флагманини намойиш этади. Унинг фотосуратлари ҳамда пресс-рендерлари, хусусиятлари ҳақидаги маълумотлар кўплаб тарқалган.

ЎҚИНГ: Samsung'нинг Note 10'ини унутинг. Мана, сотиб олишга арзийдиган смартфон!

Куни кеча эса @Rodent950 никли инсайдер ўзининг Twitter-саҳифасида Mate 30 Pro’нинг деярли барча техник жиҳатларини ошкор этди. Мана, улар билан бирйўла танишамиз:

Операцион тизим: Android 10 базасидаги EMUI 10

Процессор: Kirin 990 ёки Kirin 990 5G

Экран: тахминан 6,6–6,8 дюймлик, 2400х1176 пикселлик

Тезкор хотира: 8 ГБ

Ички хотира: 512 ГБгача; яна nanoSD-карта ўқийди

Бармоқ изи сканери: экранига жойланган

Олд камера: 3 модулли (32 МПлик + кенг бурчакли датчик + ToF-сенсор)

Асосий камера: 4 модулли (40 МПлик + кенг бурчакли 40 МПлик + 8 МПлик телеобъектив + ToF-сенсор)

ЎҚИНГ: Шу кунларда чиқадиган Huawei Mate 30 флагманлари Google сервисларидан ва Android лицензиясидан маҳрум этилди!

Хабарга кўра, Huawei Mate 30 Pro қулфини бармоқ изи билан ҳам, олд камерадаги юзни таниш тизими билан ҳам очса бўлади. Олд камера жамланмасига кирган сенсорлар, селфи олиш ва блокдан чиқаришдан ташқари, яна фойдаланувчининг юрак уриши частотасини ҳамда нафас олиш маромини ҳам ўлчай олади. Унинг экранига нафақат дактилоскоп, балки динамик ҳам интеграция қилинган. Овозни бошқариш учун анъанавий тугмачалар ҳам йўқ – улар ўрнига корпуснинг қиррасида кичкина сенсор панел мавжуд.

Huawei Mate 30 ҳамда Mate 30 Pro флагманларининг тақдимоти 19 сентябрда бўлиб ўтади, шу тадбирда яна бошқа гаджетлар ҳам намойиш этилиши мумкин. Аллақачон глобал бозорга тақдим этилган Huawei смартфонларидан айримларини 899 000 сўмдан бошланувчи нархлар эвазига Terashop.uz интернет-дўконимиздан сотиб олиш имкони мавжуд.

ЎҚИНГ: Telegram дастурчилари Xiaomi ва Huawei смартфонлари эгаларига зўр маслаҳат беришди