7 январда чиқаётган Galaxy M02s аллақачон дўконда: 5000 мАс батареяли смартфон атиги 137 доллардан! (+видео)

  •   DiMaX
  •  2639
  •  05.01.2021 10:46

7 январда чиқаётган Galaxy M02s аллақачон дўконда: 5000 мАс батареяли смартфон атиги 137 доллардан! (+видео)

Samsung компанияси ўзининг 2021 йилдаги илк смартфонини 7 январда намойиш этиши маълум бўлди. Бу – арзон туркумнинг Galaxy M02s номли вакили бўлиб, Amazon India сайтида унинг саҳифаси ҳам очилиб улгурган.

ЎҚИНГ: Samsung расман Galaxy S21’лар тақдимот кунини айтди – улардан бирини ютиб олиш мумкин! (+видео)

Онлйан дўкондаги расмий саҳифаси Samsung Galaxy M02s моделининг аксарият хусусиятларини ошкор этиб қўйган. Унга кўра, смартфоннинг 6,5 дюймлик дисплейи HD+ форматида тасвир узата олади. Олд камера учун дисплейнинг юқори қисми ўртасида томчисимон кемтик очилган.

Galaxy M02s смартфонининг «электрон юраги» – Qualcomm маҳсулоти бўлган процессор. Унинг модели ҳозирча аниқ эмас, бу Snapdragon 450 ёки 460 бўлиши мумкин.

Қурилманинг тезкор хотираси эса 4 гигабайт ҳажмга эга.

ЎҚИНГ: “Йирик “оперативка”ли смартфон — маркетинг алдовидир!”

Бу смартфоннинг асосий ўзига хослиги бўлса нақ 5000 мА/соатлик аккумулятори ҳисобланади. Galaxy M02s бош камераси учталик, лекин датчикларнинг қандай аниқликда эканлиги ҳозирча номаълум.

YouTube тармоғидаги Samsung India канали аллақачон ушбу гаджетнинг расмий видеосини ҳам эълон қилган:

Гарчи Galaxy M02s техник хусусиятлари ҳақида маълумотлар унча кўп бўлмаса-да, унинг тақдимот куни ҳамда нархи маълум. Samsung уни Ҳиндистонда 7 январь куни намойиш этиб, тахминан 137 АҚШ долларига тенг нархда сота бошлайди. Бошқа мамлакатлар бозорига у кейинроқ тақдим этилади.

ЎҚИНГ: 2021 йилда Samsung'дан кутаётган 5 нарсамиз