7,000 мАс аккумуляторли смартфон тақдим этилди

7,000 мАс аккумуляторли смартфон тақдим этилди

Tecno компанияси катта ҳажмли ва ўйин ўйнашга иқтисослашган бюджет синфидаги Pova 3 моделини тақдим этди. Қурилма Helio G88 чипи билан жиҳозланган бўлиб, у қўшимча тезкор хотира функциясига эга. 

Гаджет аллақачон Amazon онлайн дўконида сотувга чиққан. Pova 3 смартфони 90 гертс частотада ишловчи FullHD+ резолюциядаги 6.9 дюймли LCD дисплей билан жиҳозланган. Дисплейнинг юқори қисмида юмалоқ тирқишли 8МП селфи камера жойлашган. Қоронғу пайтда яхшироқ селфи суратларни олиш учун олд панелнинг юқори рамкасига иккиталик LED чироғи ўрнатилган. 

Орқа панелдан учта: 50МП асосий ва иккита қўшимча камералар ҳамда LED чироғи ўрин олган. Смартфон 33 ваттда қувват олувчи 7,000 мАс сиғимли аккумуляторга эга. Шунингдек, у ўзидан 10 ватт тезликда бошқа қурилмаларга қувват бериши мумкин. Теcно компанияси смартфонни қизиб кетишини олдини олиш учун унинг ичига совутиш тизимини ўрнатди. 

Қурилма HiOS 8.6 график қобиғида ишлайди. Amazon'нинг таъкидлашича, ушбу қобиқ Android 12 операцион тизимига асосланган. 

Tecno Pova 3 қора, кумуш ва кўк рангларда тақдим этилди. Унинг нархи (6/64ГБ) 145 доллардан бошланади. Каттароқ хотирага эга версиянинг нархи эса 165 долларни ташкил этди.

ЎҚИНГ: Оммабоп Redmi смартфони Android 12 тизимига ўтмоқда 

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.