7,000 мАс сиғимли аккумуляторга эга смартфон тақдим этилди

7,000 мАс сиғимли аккумуляторга эга смартфон тақдим этилди

Tecno компанияси Россияда ўзининг янги Tecno Pova Neo 2 моделини тақдим этди. Қурилма HD+ резолюциядаги 6.82 дюймли IPS LCD дисплейи билан жиҳозланган бўлиб, у 90 гертс частотани қўллаб-қувватлайди. 

Олд панелда 8МП селфи камера жойлашган бўлса, орқа панелдан 16МП асосий ҳамда 2МП сатҳ камералар ўрин олган. Смартфон MediaTek Helio G85 чипида ишлайди, у 4/6ГБ тезкор ҳамда 64/128ГБ доимий хотира билан бирлаштирилган. 

Қурилма 7,000 мАс сиғимли аккумуляторҳа эга. Уни 18 ватт тезликда қувватлаш мумкин. Смартфон Android 12 операцион тизимига асосланган HiOS 8.6 график қобиғида ишлайди. Бошқа функциялар ҳақида гапирадиган бўлсак, гаджет ён томонда жойлашган бармоқ изи сканери, 3.5 мм аудио жек ҳамда microSD уясига эга. 

Tecno Pova Neo 2 модели кулранг, кўк ва олов рангларда тақдим этилди. Унинг нархи қуйидагича:

4/64ГБ - 204 доллар

6/128ГБ - 240 доллар

3 октябрь санасида смартфон Россия сотувга чиқади. Ҳозирча унинг халқаро бозорга сотувга чиқиши номаълум.

ЎҚИНГ: vivo X Fold+ расман тақдим этилди 

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!