71 йил олдин 14 февралда илк дастурловчи компьютер намойиш этилган

71 йил олдин 14 февралда илк дастурловчи компьютер намойиш этилган

Илк компьютерлар Иккинчи жаҳон урушига қадар, бизнес, ҳукумат ва ҳарбийлар учун кўплаб ҳисоблаш вазифаларини бажариш талаб қилинган даврда пайдо бўлган. Дастлаб бундай қурилмалар оддий ҳисоб-китобларни амалга оширувчи мураккаблаштирилган арифмометр бўлган. Ҳарбийлар иштироки олимларга ўша пайтлар кўпчилик ишонмаган мураккаб тажриба қурилмаларини йиғиш ва ривожлантиришга маблағ жалб қилишга ёрдам берган. Life шу ҳақидаги маълумоти билан бўлишди.

ENIAC – кенг кўламли вазифаларни дастурлаш мумкин бўлган биринчи компьютер бўлган. 1945 йилда йиғилган компьютер ғалаба учун хизмат қилишга улгурмаган, ишланма 1946 йилнинг 14 февралидагина жамоатчиликка намойиш этилган. У пайтлар қурилма ядрошуносларни жалб қилган.

Артиллерия снарядлари парвози траекторияси ҳисоб-китоби учун йиғилган машина Лос-Аламосс лабараторияси учун яна 10 йил ҳисоблаш маркази сифатида хизмат қилган. Айнан шу машинада водород бомбасининг мавжудлиги исботланган ва термоядро реакциясининг назарий натижаси (соддалаштирилган шакли) ҳисобланган.

Янги компьютер фуқаролик ишларида ҳам ёрдам берган – унда ўша пайт учун мисли кўрилмаган аниқликдаги математик константларни ҳисоблаш амалга оширилган. Кейин эса олимлар машинани об-ҳавони аниқлашга мослаштиришган.

Манба: Kun.uz

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!