72 ёшли бу бобой нега ўз велосипедига 64 та смартфон ўрнатиб олган?

  •   DiMaX
  •  1710
  •  26.06.2020 11:49

72 ёшли бу бобой нега ўз велосипедига 64 та смартфон ўрнатиб олган?

Тайванлик бу кишининг исми Чен Сан Юань (Chen San-yuan) бўлиб, дастлаб 2018 йили Reddit ресурси орқали машҳур бўлган эди. Ўшанда у ўз велосипедига олтита смартфон ўрнатиб олганди, энди эса...

ЎҚИНГ: Хорижда смартфонни тарозида тортиб кўришади. Нега сиз ҳам шундай қилишингиз керак?

Чен Сан Юань ҳозирда ўз велосипеди учун махсус конструкция ясаган ва унга нақ олтмиш тўртта смартфон ўрнатиб олган. Чолнинг лақаби эса бунга ойдинлик киритади – уни «Pokémon Go отахон» (Pokémon Go Grandpa) дейишади.

Ўзингиз ҳам англаб етганингиздек, бу киши Pokémon Go ўйинининг ашаддий ишқибозидир. Невараси шу ўйин билан таништиргач, Чен Сан Юань ўз ишини – фэншуй мураббийлигини ташлаб, покемон овлашга киришиб кетган.

Ўйиндаги барча покемонларни қўлга киритишга қаттиқ аҳд қилган бобой бошида олтита смартфон олиб, ўз велосипедига маҳкамлаган. 2019 йили уни велосипедида 45 та смартфон билан покемонлар ортидан қувиб юрган ҳолда кўришган. Чен Сан Юань ўз шаҳрида шунчалик машҳурки, ASUS компанияси уни ZenFone Max Pro тақдимотида сўзга чиқишга таклиф этиб, бир неча смартфон совға қилган.

ЎҚИНГ: 77 яшар покемон овчиси коронавирус сабабли ўзи «овланди»

Бу йил эса Чен Сан Юань ўз рекордини янгилаган – у энди 64 та смартфон билан, ҳафтанинг беш-олти кунида, суткасига 20 соатлаб Pokémon Go ўйнаяпти! Унинг велосипеди рули жуда бақувват бўлса керак – ахир, маҳкамлагични ҳисобга олмаганда ҳам, бу смартфонларнинг умумий вазни 12 килограммдан ошади.

Дарвоқе, 72 яшар покемончи отахоннинг смартфонларидан ҳар бирида ушбу ўйин учун алоҳида аккаунт очилган – шу тариқа у барча покемонларни овламоқчи.

Сиз-чи, покемон овлашга қизиққанмисиз?

ЎҚИНГ: 90 ёшли геймер онахон Гиннесснинг рекордлар китобига кирди! (+видео)

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!