77 яшар покемон овчиси коронавирус сабабли ўзи «овланди»

  •   DiMaX
  •  732
  •  24.03.2020 16:55

77 яшар покемон овчиси коронавирус сабабли ўзи «овланди»

Коронавирус пандемиясининг тарқалишига қарши кураш ҳозирда бутун дунёда жиддий тус олган. Юртимизда ҳам уяли алоқа операторлари бунга бош қўшиб, бир қатор таълим ва ахборот сайтларини бепул қилиб беришган. Яна...

ЎҚИНГ: Интернет икки ой текин бўладими? «Ўзбектелеком» аниқлик киритди

Европанинг йирик шаҳарларида эса карантинга янада қатъий амал қилишмоқда – уларда махсус рухсатсиз кўчага чиқиш ҳам мумкин эмас. Бироқ узоқ муддат уйда ўтиравериш кишини зериктириб қўяди.

Pokemon Go ўйинининг 77 ёшли мадридлик ишқибози ҳам ана шунақалардан бири бўлиб чиқди. Чол карантин даврида уйда ўтиришни истамасдан, покемон овлаб кўчага чиққан. Испания пойтахт полицияси бунинг учун уни қўлга олиб, жаримага тортган.

«Фуқаро COVID-19 билан боғлиқ вазият туфайли 463/2020 рақамли қироллик фармони талабларини бузган. У покемонларни овлаб кўчада юрган», – дейилади полиция қарорида.

ЎҚИНГ: «Поле Чудес» бошловчиси Mortal Kombat’да: иккита кулгиги видео

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!