659 000 сўмдан бошланувчи MDC смартфонлари нархлари (2018 йил 5 июнь) – харидингиз Ўзбекистон бўйича етказиб берилади!

  •   DiMaX
  •  5940
  •  05.06.2018 12:18

659 000 сўмдан бошланувчи MDC смартфонлари нархлари (2018 йил 5 июнь) – харидингиз Ўзбекистон бўйича етказиб берилади!

Юртимизга шу йилнинг бошидан расман кириб келган MDC брендининг турли моделлардаги смартфонлари ҳақида бир неча бор ёзганмиз. Бугун эса уларнинг нархларини эътиборингизга ҳавола этишга қарор қилдик.

ЎҚИНГ: YouTube-каналимизга қўшилинг – MDC Prime Lite видеотавсифи жойланди!

Қувонарли томони шундаки, MDC компанияси мазкур смартфонларнинг барчасига бир йиллик муддатли расмий кафолат хизматини кўрсатади. Бу қурилмаларни нақд пулсиз усулда – Click ёки Payme онлайн тўлов воситалари орқали харид қилишингиз мумкин. Сотиб олган смартфонингизни Ўзбекистоннинг исталган вилоятига ва Қорақалпоғистон Республикасига элтиб бериш хизмати ҳам бор.

MDC смартфонларидан бирортасига қизиқиб қолсангиз, унинг хусусиятлари билан танишиб чиқишингиз қулай бўлиши учун, улардан ҳар бирининг номига махсус ҳавола жойлаганмиз. Номининг устига боссангиз, шу моделдаги смартфон ҳақидаги мақоламизга ўтасиз.

ЎҚИНГ: MDC Optima – металл корпусли 4G-смартфон

Хуллас, шу кунларда MDC смартфонларига қуйидагича нархлар белгиланган:

  1. MDC Prime Lite 2/16 GB, blue/black – 795 000 сўм
  2. MDC Grand 2/16 GB, gold – 695 000 сўм
  3. MDC Nova 1/8 GB, black/gold/red – 659 000 сўм
  4. MDC Prime S 4/64 GB, white/black – 1 265 000 сўм

Изоҳ: MDC смартфонларни Click ёки Payme онлайн тўлов воситалари орқали юқорида кўрсатилган нархларда харид қилиш учун, +998-97-773-44-12 телефон рақами орқали «Terabayt.uz» сайти менежерига мурожаат қилишингиз мумкин. Илтимос, мурожаат этганингизда, нархларни ва сайтда берилган бошқа маълумотларни қайтадан сўраб овора қилманг, ўзингизнинг ва ўзгаларнинг вақтини қадрланг.

ЎҚИНГ: Бозорларимиздаги арзон смартфонларнинг нархлари ва хусусиятларини солиштирамиз