8/128 ГБ хотирали ASUS ZenFone Ares смартфони атиги 330 долларга баҳоланди

  •   DiMaX
  •  1331
  •  16.06.2018 15:09

8/128 ГБ хотирали ASUS ZenFone Ares смартфони атиги 330 долларга баҳоланди

ASUS компанияси геймерлар учун мосланган ROG Phone смартфонини яқиндагина намойиш этганди. Бу қурилма Geekbench тести бўйича етакчи смартфонсозларнинг флагманларидан ҳам ўзиб кетган.

ЎҚИНГ: Энг қудратли Android-смартфон аниқланди – у етакчи компанияларга тегишли эмас!

Энди эса бу ишлаб чиқарувчи ортиқча шов-шувларсиз навбатдаги смартфонини расман тақдим этди. ZenFone Ares русумли мазкур гаджет ҳам бир қатор илғор жиҳатлари билан мақтана олади.

ASUS ZenFone Ares моделининг, аввало, 5.7 дюймлик Super AMOLED экрани эътиборга лойиқ – у 2560х1440 пикселли Quad HD форматида тасвир узата олади. Экранни шикастлардан сақлаш учун устига Corning Gorilla Glass 4 ҳимоя шишаси ётқизилган.

Смартфон корпусининг орқа томонидаги 23 мегапикселли бош камера Sony IMX318 сенсорига таянади; унинг максимал диафрагмаси f/2,0’га тенг. Гарчи кўпчилик смартфонлар каби қўш модулли бўлмаса-да, ZenFone Ares асосий камераси лазерли автофокус, тасвирни оптик ва электрон барқарорлаштириш тизимлари ҳамда икки тусли ёруғлик-диодли чақноқ билан таъминланган.

ZenFone Ares селфи ишқибозларига ҳам маъқул тушади – унинг экрани устига жойланган 8 мегапикселли олд камеранинг максимал диафрагмаси ҳам f/2,0’га, кўриш бурчаги эса 85 даражага тенг.

ЎҚИНГ: "Малика"даги яхши камерали 5 та арзон смартфон

Тайванлик смартфонсоз бу телефонининг «электрон юраги» сифатида Qualcomm Snapdragon 821 процессорини танлаган. Мазкур чипсет 2,4 ГГц.гача такт частотасида ишловчи тўртта Kryo ядросини, Adreno 530 график тезлатгичини ҳамда X12 LTE мобил модемини ўзида бирлаштирган. Смартфоннинг ишлаш самарадорлигини таъминлашда у билан нақ 8 гигабайт ҳажмли тезкор хотира ҳамкорлик қилади. Доимий хотира тарзида эса бу смартфонга 128 гигабайт ҳажмли UFS 2.0 флеш-модули ўрнатилган.

Ушбу девайс Wi-Fi 802.11ac 2×2 MIMO ҳамда Bluetooth 4.2 симсиз алоқа адаптерлари, дактилоскопик сканер, GPS приёмник, замонавий USB Type-C порти ҳамда сифатли аудиотизим билан ҳам жиҳозланган.

3300 мА/соат сиғимли аккумулятори ZenFone Ares’ни қувват билан таъминлаб туради. Hybrid dual SIM (micro+nano/microSD) тизими билан таъминлаган ушбу смартфон Android операцион тизимининг 7.0 (Nougat) талқини бошқаруви остида ишлайди. ASUS ZenFone Ares модели учун тахминин 330 АҚШ доллари миқдорида нарх белгиланган.

ЎҚИНГ: Қиммат дегани - зўр дегани эмас