8-авлод Redmi смартфонларининг энг арзони TENAA’да: хусусиятлари ва расмларини кўринг!

  •   DiMaX
  •  1548
  •  12.09.2019 10:16

8-авлод Redmi смартфонларининг энг арзони TENAA’да: хусусиятлари ва расмларини кўринг!

Xiaomi корпорациясининг ҳамёнбоп қурилмаларга ихтисослашган Redmi бренди яқиндагина Redmi Note 8 ҳамда Redmi Note 8 Pro смартфонларини намойиш қилган эди. Энди эса саккизинчи авлод телефонларининг энг арзон вакили – Redmi 8A ҳам «қўлга тушди»!

ЎҚИНГ: Нақ 5000 мА/соатлик Redmi 8 ҳам тақдимотга тайёр!

Ушбу қурилма Хитойнинг телекоммуникацион агентлиги – TENAA регулятори сайтида M1908C3KE каталог рақами остида рўйхатдан ўтди. Унинг техник хусусиятлари кўзни қувонтиради: саккиз ядроли процессори 2,0 ГГц.лик такт частотасига эга, смартфон Android 9.0 Pie бошқаруви остида ишлайди. Redmi 8A бош камераси 12 мегапикселлик; селфи учун эса экраннинг кемтигига 8 МП аниқликдаги олд камера ўрнатилган.

TENAA ушбу гаджетнинг ташқи кўринишини ҳам фош этган:

Redmi 8A моделини тезкор/доимий хотирасига кўра уч хил вариантда таклиф этишади: 2/16 ГБ, 3/32 ГБ и 4/64 ГБ.

ЎҚИНГ: «Жонли» видео: Xiaomi сир тутаётган Mi Mix 4 (Mi Mix Alpha) флагманини ишлатиб кўрсатишди!

Redmi 8A ўлчамларига келадиган бўлсак, корпуси 156,3х75,4х9,4 миллиметрлик, вазни эса 188 грамм келади. Жорий йилнинг май ойида тақдим этилган «аждод»и – Redmi 7A моделига (сотиб олиш) экрани диагоналига 5,45 дюймлик бўлса, янги қурилманики каттароқ – 6,217 дюйм. Бироқ дисплейнинг тасвир аниқлиги ўзгармаган – HD+ форматида, яъни 1520х720 пикселлик.

Янги смартфоннинг энг яхши жиҳатларидан бири унинг автономлиги бўлса керак: Xiaomi унга нақ 5000 мА/соатлик аккумулятор ўрнатяпти! Бундан ташқари, Redmi 8A модели харидорларга нақ саккиз хил – қора, қизил, мовий, пушти, оқ, яшил, бинафша ранг ва кул ранг корпуслардаги вариантларда таклиф этилади.

Инсайдерлар Redmi 8A шу ойнинг ўзидаёқ тақдим этилиб, савдога чиқарилишини айтишмоқда, аммо бу борада бирор расмий хабар йўқ. Ҳозирча эса компаниянинг турли русумлардаги телефонларини атиги 670 000 сўмдан бошланувчи нархларда Terashop.uz интернет-дўконимиздан харид қилиш имкони бор.

ЎҚИНГ: Xiaomi’нинг нақ олтита смартфони расман арзонлаштирилди!

Terabayt.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.