8 сонияда 15 млн доллар – Huawei Mate 40 ютуғи дронлар ёрдамида тарихга муҳрланди

  •   DiMaX
  •  452
  •  04.11.2020 08:03

8 сонияда 15 млн доллар – Huawei Mate 40 ютуғи дронлар ёрдамида тарихга муҳрланди

Октябрь ойининг охирларида янги Huawei Mate 40 смартфони тақдим этилган, шунингдек, янада илғор фотофлагманлар – Mate 40 Pro ҳамда Mate Pro+ ҳам намойиш қилинган эди. Хитойдаги савдо майдончаларида янги қурилма бир неча сония ичида сотиб бўлинган, деб ёзади Daryo нашри.

ЎҚИНГ: Бенчмаркда бу янги смартфон Xiaomi’нинг энг зўр суперфлагманини ҳам тор-мор этди!

Хусусан, JD майдончаси орқали бу смартфонлар 11 сония ичидаёқ сотиб тугатилган. Аммо саккизинчи сониядаёқ «бухгалтер рекорди» ўрнатилган – бу вақт ичида Mate 40 флагмани 15 миллион долларлик сотилган. Huawei компанияси JD’даги партия ҳажмини маълум қилмаган, бироқ ҳисоб-китобларга кўра, 256 гигабайт ички хотирага эга Mate 40 Pro нархи 1045 доллар бўлса, 8 сонияда битта савдо майдончасининг ўзида 14 400 га яқин қурилма сотилган.

Huawei ҳамда JD.com ушбу муваффақиятни JD порталининг штаб-кавритаси яқинида дронлар ёрдамида нишонлашга қарор қилган. Турли рангларда товланган дронлар ёрдамида самода смартфон ва унинг камераси тасвири, шунингдек, Kirin 9000 ва Mate 40 Series ёзувлари пайдо қилинган.

Агарда дронлар шоусидан олинган барча суратлар билан танишишни истасангиз, ушбу ҳавола орқали янгиликнинг (хитойча) илк манбаси саҳифасига ўтишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: Хитойликларнинг ўзлари энг кўп қайси смартфонларни олишяпти?

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!