85 000 та LEGO кубиги кетди: мухлис Apple Park кампусининг кичрайтирилган нусхасини ясади

  •   Saroy
  •  272
  •  06.10.2018 13:49

85 000 та  LEGO кубиги кетди: мухлис Apple Park кампусининг  кичрайтирилган нусхасини ясади

Бир вақтлар Стив Жобс томонидан режалаштирилган Apple Park  қароргоҳи қурилишига 8 йил кетди ва 5 миллиард доллар сарфланди.  

Ўзини  Spencer_R деб таништирган ташаббускор ушбу улкан лойиҳадан илҳомланиб  Apple’нинг янги бошпанасининг кичрайтирилган нусхасини  LEGO кубиклари билан яратди. Бу иш унинг икки йилдан кўп вақтини олди.

Муаллиф аввалдан энг машҳур осмонупар биноларнинг  LEGO-версиясини ясаш билан шуғулланиб келади. 2014 йилда Apple қароргоҳининг дронда олинган суратини кўради ва дарҳол навбатдаги ижод учун мос номзодни топганини тушинади.

ЎҚИНГ:Apple асосчиларидан бирининг лойиҳаси амалга ошмайдиган кўринади

Модель 1:650 ҳажмида бажарилган ва кампуснинг барча ҳудудини ўз ичига олган. Кичрайтирилган моделда, жумладан айлана шаклдаги офис, Стива Джобс театри, маъмурий бино,  Glendenning Barn 1916 тарихий омбори, кўл ва боғ акс этган. Ушбу конструкцияга 85 000 та шакл ишлатилди. Шунингдек, Spencer_R эринмай кампус ҳудудига 1647 та дарахт ҳам “экиб” чиқди.  Apple Park’нинг LEGO-версияси размери 209x138 сантиметр, конструкциянинг оғирлиги  35 килограмм чиқади.

ЎҚИНГ:Apple’нинг тақдимотда ҳеч ким пайқамай қолган янги гаджетини томоша қилинг! (+видео)

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!